• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    Буюк Британия экспертлари карантин чекловларини тезда бекор қилиш коронавируснинг 2-тўлқинини юзага келтириши мумкинлигидан огоҳлантирди

    Буюк Британиялик экспертларнинг маълум қилишича, янги турдаги коронавирус тарқалишининг иккинчи тўлқини юз бериши мумкин, шунинг учун мамлакатлар чеклов чораларини енгиллаштиришда эҳтиёт бўлиши керак, бунда соғлиқни сақлаш тизимлари янги беморларни қабул қила олиш имконияти ҳам ҳисобга олиниши керак. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.

    Фото: «РБК»

    Фото: «РБК»

    Чекловларни олиб ташлашда эҳтиёткорлик

    Апрель ойида Европанинг  бир нечта давлати коронавирусга қарши кураш учун жорий қилинган чекловларни босқичма-босқич олиб ташлаш режалари ҳақида маълум қилди. Хусусан, Австрия, Италия ва Испанияда апрель ойининг ўртасида бир қатор компаниялар ва савдо ташкилотларининг ишини қайта бошлашга рухсат этилди. Норвегияда коронавирус сабаб ёпилган боғчалар яна очилмоқда. Чехияда 14 апрелдан бошлаб хорижга чиқишга рухсат берилган, бироқ хориждан қайтган фуқаро 14 кунлик карантинда бўлиши талаб қилинади.

    Мавзуга доир: ЖССТ вакили коронавирус билан боғлиқ чекловларни вақтли олиб ташламасликка чақирди

    «Вакцина пайдо бўлгунига қадар касаллик ҳар қандай мамлакатда уни юқтириб олиши мумкин бўлган кўплаб одамларга юқаверади. Чекловларни олиб ташлашда соғлиқни сақлаш тизимлари касалликнинг таъсири ва оқибатларини енгишга қодир эканлиги ҳисобга олиниши керак. Тўсатдан ва кўп сонли чекловларни олиб ташлаш фақатгина касаллик тарқалишининг янги тўлқинини юзага келтиради, буни Япония мисолида кўриш мумкин», — дея маълум қилган Лондон университет коллежининг реаниматология кафедраси мудири Хью Монтгомери.

    «Агар бир кишининг бошқаларга касаллик юқтиришини ифодаловчи репродуктив сон — R’нинг кўрсаткичи 1 кишидан пасайса ва кўрилган чоралар бу сонни мазкур даражада сақлаб тура олса, чекловларни юмшатишдан маъно бор. Шундай экан, агар чекловларнинг юмшатилиши янги беморлар сонини оширса, ижтимоий масофаланиш чораси қайта тикланиши мумкин. Ҳар қандай енгиллик — бу натижаси номаълум тажриба», — деб таъкидлаган Сент-Эндрюс университетининг профессори, Буюк Британия ҳукуматининг илмий масалалар бўйича собиқ маслаҳатчиси Иан Бойд.

    Мавзуга доир: Дунёда коронавирусни енгиш учун чекловларга сабр қилишга тайёр одамлар сони ошмоқда

    «Чеклов чораларининг тезлик билан олиб ташланишига ҳали вақтли, чунки инфекциянинг тарқалиши билан боғлиқ вазият қандайлиги ҳозирча номаълум. Иккита сценарий бўлиши мумкин», — деб гапиради Оксфорд университетининг биокимё кафедраси доценти Альфредо Кастелло Паломарес.

    «Биринчи сценарий — вирус муҳитда биз дастлаб ўйлагандан кўра кўпроқ туради ва бунда вирус юқтирганлар сони ҳам кўпроқ бўлади. Демак, кўплаб кишиларда аллақачон иммунитет мавжуд. Бундай одамлар вируснинг бундан кейинги тарқалиши йўлида ўзига хос девор бўлади. Иккинчи сценарий — аҳолининг кам қисмигина вирус юқтириб олган. Бундай вазиятда вируснинг тарқалишига тўсиқ бўладиган девор йўқ ва бунда вируснинг тез тарқалиши бошланади, яъни иккинчи тўлқин юзага келади», — дея олим воқеаларнинг эҳтимолий ривожини тавсифлайди. Унинг қайд этишича, асосий чеклов чоралари олиб ташлангандан кейин ижтимоий масофани, иш ўринларида хавфсизликни сақлашга имкон берадиган режа ва аэропортларда назорат пунктлари керак бўлади.

    Мавзуга доир: ЖССТ раҳбари коронавирус туфайли жорий этилган чекловларни олиб ташлаш бўйича тавсиялар берди

    Касалликнинг иккинчи тўлқини эҳтимоли

    Барча экспертлар касалликнинг айни пайтдаги энг юқори чўққиси ўтиб кетганидан кейин унинг иккинчи тўлқини пайдо бўлиши мумкинлиги ҳақидаги фикрга қўшилади. «Фактларга кўра, бу вирус жуда зарарли ва тез тарқалади. Ҳар бир одам уч кишига вирусни юқтириши мумкин, шунинг учун бир киши бошқа ўн киши орқали 88572 кишини зарарлаши мумкин», — дея мисол келтирган Монтгомери. Унинг таъкидлашича, агар ҳукуматлар барча изоляция чораларини тезда бекор қилса, иккинчи тўлқин биринчисидан ҳам катта бўлиши мумкин.

    «Инфекциянинг келажакда, келгуси қишда тарқалишини кўришимиз эҳтимоли катта, хусусан, ҳар йили грипп билан касалланиш каби», — дейди Бойд. Унинг сўзларига кўра, иккинчи тўлқиннинг қандай бўлиши ҳукуматлар томонидан сақлаб қолинадиган назорат чораларига бевосита боғлиқ бўлади. Ўз режасига эга бўлмаган мамлакатлар ижтимоий масофаланишни қайта тиклашга ва унинг иқтисодий оқибатларини кўришга мажбур бўлади.

    Хью Монтгомерининг прогнозларига кўра, олимлар вирусга қарши вакцинани жорий йилнинг кузигача тайёрлай олмайди. Бойднинг фикрича, вирус белгиларига қарши кураш учун нисбатан самарали дориларнинг яратилиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас.

    Экспертлар вируснинг мутацияга учраш эҳтимолини ҳам қайд этиб ўтган, бу эса ишлаб чиқилган ҳар қандай вакцинани самарасиз қилиб қўяди. «Барча вируслар мутацияга учрайди, бу вирус ҳам истисно эмас. Одатда, уларнинг тажовузкорлиги пасаяди, бироқ ҳар бир грипп вируси каби улар ўзгариши ва вакцина ишлаб чиқарган иммунитетни яроқсиз қилиб қўйиши мумкин», — дейди Монтгомери.

    Мавзуга доир: Хитойлик олимлар коронавируснинг оғирроқ шакли борлигидан огоҳлантирди

    «COVID-19’ни келтириб чиқарадиган SARS-CoV 2 вируси вақт ўтиши билан ўзгаради. Унинг зарарлаш эҳтимоли айнан қандай ўзгаришини айтиб бўлмайди, бироқ уни даволаш ва унга қарши курашнинг қийинлашиш эҳтимоли мавжуд», — деб тахмин қилади Бойд.

    Паломареснинг таъкидлашича, SARS-CoV 2 вирусининг мутацияга учраш қобилияти таркибида РНК бўлган бошқа вирусларга нисбатан пастроқ. Илмий ҳамжамиятнинг хавотирига кўра, SARS-CoV 2 вирусига қарши антитананинг одам қонида нисбатан кам муддат (бир—икки йил) бўлиши ҳақида далиллар мавжуд, бу ҳолатда эпидемияни тўхтатиш учун вакцина керак бўлади.

    Бутун дунёда 22 апрель ҳолатига кўра, 2,5 миллиондан ортиқ киши коронавирусга чалинган, 177 мингдан ортиқ одам касаллик қурбонига айланган. Касалликдан тузалганлар сони 696948  кишига етган.

    Мавзуга доир:

    • АҚШда коронавируснинг иккинчи тўлқини биринчисидан ҳам хатарли бўлиши мумкинлиги тахмин қилинди
    • Хитойда коронавируснинг янги тўлқини қачон содир бўлиши прогноз қилинди

    23.04.2020, 10:07   Изоҳ (0)   24698
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Коронавируснинг инглиз тилига таъсири сабабли Оксфорд луғатига янги сўзлар киритилди

    22.04.2020, 07:14

    Ухандаги вирусологлар коронавируснинг сунъий равишда яратилгани ҳақидаги хабарларга жавоб қайтарди

    19.04.2020, 23:56

    Олимлар COVID-19 билан касалланганлар қачон энг юқумли бўлишларини аниқлади

    17.04.2020, 06:17

    Италия ва испаниялик шифокорлар коронавируснинг яна бир аломатини аниқлади

    16.04.2020, 21:09

    Канадалик олимлар коронавирус кўпайишини блокловчи препаратни топди

    16.04.2020, 07:36

    Олимлар коронавирусга чалинганлар таъм билиш ва ҳид сезиш ҳиссини йўқотаётганини ўрганмоқда

    15.04.2020, 19:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.