Шимолий Муз океанидаги Арктика музликлари 2050 йилга бориб тўлиқ эриб кетади. Бу ҳақда Science Alert сайтида эълон қилинган тадқиқотда сўз боради.
Миллионлаб йил давомида Арктика музликлари қишда кенгайиб, ёзда қисқариб келган. Инсон фаолияти таъсири сабаб юзага келган глобал исиш оқибатида эса ушбу цикл бузилмоқда.
Олимлар Шимолий Муз океани 2050 йилнинг ёзига бориб музсиз қолишини кўрсатувчи янги иқлим моделини яратди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, мазкур прогнозлар энг «оптимистик сценарий» бўйича қилинган. Бундан ташқари, музларнинг йўқолиб кетиши глобал исиш эффектини ҳам тезлаштиради.
Изоҳ (0)