Қирғизистонда ўтган бир сутка ичида коронавирус билан касалланиш бўйича яна 19 та ҳолат қайд этилди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб, «Kloop.kg» хабар берди.
Касалланиш бўйича сўнгги ҳолатлар қуйидаги ҳудудларда аниқланган:
- Бишкек — 8;
- Чуй вилояти — 4;
- Ўш шаҳри — 4;
- Ўш вилояти — 3 та.
Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, ўтган бир сутка ичида коронавирус аниқланган 48 бемор даволанишга муваффақ бўлган. Ҳозирда стационарларда 321 бемор даволанмоқда, улардан 5 нафари жонлантириш бўлимида.
Мамлакатда пандемия бошланганидан буён 8 киши COVID-19 қурбонига айланди, жами 302 киши даволанишга муваффақ бўлди.
Ўзбекистонда 22 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 1716 кишига етди. Мамлакатда 15 мартдан буён коронавирусга чалинган беморларнинг етти нафари вафот этди, 450 нафари эса соғайиб, реабилитацияга олинган.
Изоҳ (0)