Дональд Трамп АҚШ ҳарбий денгиз кучларига Эрон катерлари Америка кемаларини таъқиб қилса, уларни йўқ қилишни буюрди. Бу ҳақда у ўзининг Twitter’даги саҳифасида маълум қилди.
Апрель ўрталарида АҚШ ҳарбий денгиз кучлари ҳар икки давлат учун нейтрал ҳудуд ҳисобланган Форс кўрфазида Эрон катерлари Америка кемалари яқинида хавфли манёвр қилганини билдирган. Катерлар Америка кемаларига жуда яқин келган.
Сўнгги ойларда АҚШ ва Эрон раҳбарлари мунтазам равишда бир-бирига нисбатан ўта тажовузкор ҳаракатлар қўлламоқда, лекин одатда бу ҳақиқий тўқнашувларга олиб келмайди.
2020 йилнинг январь ойида томонлар ўртасида тўғридан-тўғри зиддият юзага келганди — АҚШ Бағдодда Исломий инқилобий қўриқчилар корпусининг юқори мартабали генерали Қосим Сулаймонийни ўлдирди, Эрон эса унга жавобан Ироқдаги Америка базасига ҳужум қилди.
Шу йилнинг февраль ойида эса АҚШ Конгресси Трампга Эронга қарши куч ишлатишни чеклаб қўйди.
Изоҳ (0)