Ўзбекистон Президентининг 21 апрелдаги қарори билан Эркин Ҳамроев Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик томонидан маълум қилинди.
Мазкур тайинловга қадар Эркин Ҳамроев Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмита раисининг ўринбосари сифатида фаолият юритиб келаётган эди. У мазкур лавозимга 2020 йилнинг 11 февраль куни тайинланган эди.
Эркин Ҳамроев аввалроқ Ўзбекистоннинг Франкфурт Майн (Германия) шаҳридаги дипломатик ваколатхонасида бош консул бўлиб ишлаган.
Аввалроқ Фарҳод Арзиев Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, Шерзод Асадов эса ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинлангани ҳақида хабарлар берилганди.
Изоҳ (0)