Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров сочини калга олдирди. Интернетда буни тасдиқловчи видео пайдо бўлди. Унда Қодиров чечен тилида гапиради.
«Бизда ҳамма сартарошхоналар ёпиқ, шунинг учун мен ота-боболаримиз қилган ишни қилиб, сочимни калга олдирдим», — дейди Қодиров.
Чеченистон раҳбари ислом динида сочни калга олдириш маъқул амал ҳисобланишини айтиб, барча эркакларга шундай йўл тутишни маслаҳат берган.
Қодиров коронавирусга қарши курашиш штабининг йиғилишидан бир кун ўтиб кал бўлган. Ушбу йиғилишда маҳаллий аҳоли вакилларидан бири ундан сартарошхоналар ва гўзаллик салонларининг очилиш эҳтимоли ҳақида сўраган.
«Муқаддас Рамазон ойи яқинлашмоқда. Эркакларга кал бўлиб, бошга бироз дам беришни маслаҳат бераман» — деб жавоб берган ушбу саволга Қодиров.
Қодировнинг тавсиясига мамлакатдаги амалдорлар ҳам амал қилган ҳолда сочларини калга олдирди. Хусусан, Чеченистон соғлиқни сақлаш, транспорт вазирликлари, ИИВ ва гвардия раҳбарлари сочларини кал қилдирган.
Изоҳ (0)