Хитой маҳаллий овқат етказиб бериш хизматининг курьери юк кўтариш қобилиятини ошириш учун экзоскелетдан фойдаланаётгани аниқланди, деб ёзади Hi-Tech.Mail.ru.
Ноодатий етказиб берувчининг суратлари ижтимоий тармоқларга жойлаштирилган.
Қайд этилишича, суратдаги курьер Шанхайнинг ULS Robotics фирмаси томонидан ишлаб чиқарилган экзоскелетдан фойдаланмоқда. Костюм ростдан ҳам иш бермоқда. «Келажак курьери»ни видеога ҳам олишди:
Testing out an @ulsrobotics exoskeleton for deliveries. pic.twitter.com/v8I8QXDdVF
— Naomi Wu 机械妖姬 (@RealSexyCyborg) April 20, 2020
Аксарият интернет фойдаланувчиларига у ўтган йили чиққан Death Stranding ўйинини эслатиб юборди. Ўйинда Норман Ридус ижросидаги бош қаҳрамон елкасига катта юкни ортиб, постапокалиптик дунё бўйлаб саёҳат қилади:
Коронавирус пандемияси даврида курьерлар нафақат Хитойда, балки бутун дунёда энг талаб юқори бўлган касб эгаларига айланди. Хитойда карантин режими бекор қилинган бўлса ҳам, одамлар касалликнинг иккинчи тўлқинидан хавфсираб, кўчага кўпчилик бўлиб чиқмаяпти.
Изоҳ (0)