Хитойнинг Гуйчжоу провинциясида уч ёшли қизча икки ойдан сўнг Ухандан уйга қайтган шифокор отаси Ван Бэньсюэни танимади, деб ёзади АsiaOne.
Бэньсюэ коронавирусга чалинган беморларни даволашда ёрдам бериш учун февраль ойида Уханга кетган эди. У касалхонада 21 нафар беморга қаради. Икки ой ишлаганидан сўнг 39 ёшли Бэньсюэнинг сочи тўлиқ оқариб кетди.
Гуйчжоуга қайтганидан кейин Бэньсюэ уйи остонасидан туриб қизини чақирди. Ҳайрон бўлган қизча отасига яқинлашиб, кимлигини сўради. Қизча сочи оқариб кетган киши отаси эканлигини англаб етиши учун унга бир неча дақиқа керак бўлди. Шундан сўнг у отасини қучоқлаб олди.
Изоҳ (0)