Наманган шаҳрида яшовчи Г. 14 апрель куни оғир аҳволда вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган эди. Зудлик билан амалга оширилган лаборатор таҳлил натижасида унда коронавирус инфекцияси борлиги тасдиқланган.

54 ёшли ушбу бемор (аёл) олдин ҳам гипертония ва қандли диабет ташхиси билан сурункали касалланиб келган. Ушбу касалликлари ҳисобига у 17 апрель куни шифохонанинг реанимация бўлимига олинган.

Бироқ мутахассисларнинг белгиланган стандартлар асосида ўтказган реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор 22 апрель куни ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.