• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ИИВ карантин вақтида стикерсиз автомашинани жарима майдонига олиб кетилишининг қонунийлиги ҳақида маълумот берди

    Ички ишлар вазирлиги коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича карантин чекловлари жорий қилинган бугунги шароитда махсус рухсатнома, яъни стикерсиз автомобиль бошқарган ҳайдовчига кўриладиган маъмурий чоралар, машинанинг жарима майдончасига олиб кетилишининг тартиби бўйича маълумот берди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Вазирлик берган тушунтиришга кўра, Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги қонунига мувофиқ республика ҳудудининг санитария муҳофазаси санитария-карантин назоратини амалга ошириш ва чекловчи тадбирлар (карантин) жорий этиш йўли билан таъминланиши белгиланган. Юқумли ва паразитар касалликларнинг пайдо бўлиш ёки тарқалиш хавфи юзага келган тақдирда тегишли ҳудудларда ёки объектларда белгиланган тартибда чекловчи тадбирлар (карантин) жорий этилиши мумкин. Чекловчи тадбирлар (карантин) тушунчасининг бевосита мазкур қонуннинг ўзида аниқ маъноси ва мазмуни очиб берилган бўлиб, у ўз ичига хўжалик фаолияти ва бошқа фаолиятнинг алоҳида тартибини, аҳоли, транспорт воситалари, юклар ва (ёки) товарлар ҳаракатланишининг чекланишини назарда тутади.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 январдаги Ф–5537-сон фармойиши билан чекловчи тадбирларни (карантин) тезкор тарзда жорий этиш ва амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Республика махсус комиссияси ташкил этилган. Ҳукуматнинг 2020 йил 23 мартдаги 176-сон қарори 12-бандида махсус комиссиянинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари идоравий бўйсунуви ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар барча ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий эканлиги белгиланган.

    Махсус комиссиянинг 2020 йил 4 апрелдаги қарорида транспорт воситаларининг ҳайдовчилари автотранспорт воситаларининг махсус рухсатнома (стикер)сиз ҳаракатланишига йўл қўйилганда, транспорт воситалари коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартибнинг амал қилиш даврида ички ишлар органлари йўл-патрул хизмати ходимлари томонидан жарима майдончасига жойлаштириш йўли билан ушлаб турилиши тўғридан-тўғри белгилаб қўйилган.

    Вазирлик ахборот хизматининг ёзишича, айрим фуқаролар ва экспертлар автотранспорт воситаларининг махсус рухсатнома (стикер)сиз ҳаракатланиши билан боғлиқ масалалар йўл ҳаракати қоидалари доирасидаги ҳуқуқбузарлик деб нотўғри фикр юритмоқда.

    Ушбу ҳолат йўл ҳаракати эмас, балки карантин қоидаларини бузиш деб асосланади. Мазкур талабларни, яъни карантин чекловларини бузган шахслар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қодекснинг 54-моддасида белгиланган карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлишининг ёки тарқалишининг олдини олиш мақсадида белгиланган мажбурий қоидаларни бузган шахс сифатида жавобгарликка тортилади.

    Шу муносабат билан, кодекснинг 54-моддасидаги ҳуқуқбузарлик юзасидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани тузувчи ва маъмурий ишни мазмунан кўриб чиқувчи ваколатли орган бу давлат санитария назорати органларидир.

    Карантин қоидаларини бузган шахслар томонидан, жумладан, тегишли ҳуқуқи мавжуд бўлмаган тақдирда ҳаракатланаётган автотранспорт воситаларининг ҳуқуқбузарликни давом эттирилишига йўл қўймаслик мақсадида мазкур автотранспорт воситалари ички ишлар органлари томонидан жарима майдончасига жойлаштириш йўли билан ушлаб турилади.

    Акс ҳолда, мазкур шахслар карантин билан боғлиқ чекловларга риоя қилмасликни давом эттириши мумкин. Ҳар қандай ҳуқуқбузарлик аниқлангандан сўнг унга дарҳол барҳам берилиши лозим, яъни ҳуқуқбузарлик давом эттирилиши тўлиқ тўхтатилиши шарт. Автотранспорт воситасининг ҳаракатланиши учун карантин шароитида асос бўлмаган ҳолатда ҳам ушбу қоида татбиқ этилади ва унинг кейинги ҳаракатига чек қўйилади, бу билан карантин қоидаларига риоя этиш таъминланади.

    Давлат санитария назорати органлари томонидан тегишли баённомалар бевосита жарима майдончаларида расмийлаштирилиши йўлга қўйилган, чунки ҳар бир постда ушбу органлар масъул ходимлари иштирокини ва назоратини таъминлашнинг иложи йўқ. Юқоридаги механизм эса ҳуқуқбузарликнинг бугунги кундаги мураккаб эпидемиологик шароитда дарҳол тўхтатилишини ҳамда жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлайди.

    Маълумот тариқасида келтириш мумкинки, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 287-моддасига асосан ички ишлар органлари кодекснинг юқорида кўрсатилган 54-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилганда ҳуқуқбузарни маъмурий йўл билан ушлаб туриш ваколатини ҳам қўллаши мумкин.

    Юқоридагилардан келиб чиқиб, карантин даврида автотранспорт воситасини махсус рухсатномасиз бошқарганлик учун уларни вақтинча жарима майдончасига жойлаштириш қонуний ҳисобланади, дейилган ИИВ ахборотида.

    Мавзуга доир: 

    • Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати автомобилларга стикер бериш жараёнини қайта тиклаш зарурлигини айтди
    • Ўзбекистонда такси лицензиясига эга автомобилларга «доставка» учун стикер талаб этилмайдиган бўлди
    • Тошкентда махсус стикерларни ноқонуний қўлга киритган шахсларга нисбатан жиноий иш қўзғатилди

    21.04.2020, 09:14   Изоҳ (0)   33181
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзкомназорат»: Фирибгарлар пенсия ва нафақаларнинг пластик картага ўтказилишидан фойдаланиши мумкин

    21.04.2020, 08:33

    Андижондаги 28 та бозорда дезинфекция қилувчи туннель ва санитария постлари ўрнатилди

    21.04.2020, 08:04

    Келгусида хорижга чиқишда коронавирусга чалинмаганлик ҳақида маълумотнома беришнинг имкони йўқлиги айтилди

    21.04.2020, 07:50

    Пайариқ туман ХТБ мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

    21.04.2020, 07:05

    Тошкент шаҳридаги хусусий меҳмонхоналарда ташкил қилинган карантин ҳудудларида кимлар сақланиши айтилди

    21.04.2020, 06:35

    Мудофаа вазирлиги: «Олий ҳарбий таълим муассасалари имтиҳонлари муддати карантин тугашига қараб ўзгариши мумкин»

    21.04.2020, 06:03
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон ядрочи олимларини хавфсиз жойга кўчирди — The Telegraph

    Дунё | 18 август, 00:05

    Грецияда 273 нафар йўловчи бўлган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 17 август, 23:32

    Зеленский: Украина Конституцияси “ер билан савдолашишга” йўл қўймайди

    Дунё | 17 август, 22:50

    Кувайтда алкоголдан 23 киши вафот этди

    Дунё | 17 август, 22:15

    “Россия Украинанинг 5 та вилояти бўйича ён берди” — Уиткофф

    Дунё | 17 август, 21:10

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.