Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Шавкат Мирзиёев «Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Қарорга мувофиқ, муборак Рамазон ойининг карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда, уй шароитида, оила даврасида ўтказилиши учун зарур шароитлар яратилади.

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси уламолари томонидан Ислом дини манбалари ва астрономик маълумотларга таянган ҳолда 2020 йилда Рамазон ойининг биринчи куни шу йил 24 апрель, жума кунига тўғри келиши ҳақида хулоса қилинган.

Аввалроқ Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов «Ўзбекистон 24» телеканали эфирида Уламолар кенгашининг Рамазон ойини ўтказиш ҳақидаги баёнотини ўқиб эшиттирганди. Унда таровеҳ намозларини уйда ўқиш тавсия қилинган.

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков «Ифторликни, албатта, дастурхон ёзиб, тўп-тўп одам айтиш, деб тушунмаслик керак», деб айтганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Фото: Шавкат Мирзиёев иштирокидаги Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали маросим
Спорт
Энг тартибли ҳимояга эга Ўзбекистон, 69 гол ва юздан ортиқ сариқ карточка. U-20 Осиё Кубоги—2023 рақамларда
Маҳаллий
Ўзбекистон Марказий Осиёда ягона тўлов тизими яратишни таклиф қилди