• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг фаолияти қисқарадими? Молиявий кўмакка муҳтож аҳоли қатлами ва қайта очилаётган Америка. Жаҳон матбуоти коронавирус ҳақида

    АҚШ энди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бюджетига маблағ ажратмайдими? Ишсиз қолган аҳолини COVID-19 инқирозидан ҳимоялаш учун ҳукуматлар олдида турган вазифалар ва Американинг якуний хулосалари  ҳақида жаҳон матбуоти шарҳи рукнининг коронавирусга бағишланган навбатдаги сонида маълумот оласиз.

    АҚШ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини молиялаштиришни тўхтатиши қандай аҳамиятга эга?

    The Conversation нашрининг ёзишича, АҚШ президенти Дональд Трамп сешанба куни Оқ уйдаги брифинг чоғида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус ҳақида сохта маълумотлар берганини таъкидлаб, бошқа бу ташкилотни молиялаштирмаслиги ҳақида баёнот берди. АҚШ халқаро соғлиқ ташкилотига йилига 400 миллион доллар миқдорида молиявий ёрдам кўрсатади. Хитой эса 40 миллион атрофида ёрдам беради.

    ЖССТнинг Женевадаги бош қароргоҳи.

    ЖССТнинг Женевадаги бош қароргоҳи.
    Фото: EPA

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 1948 йилда дунё соғлиқни сақлаш тизимини мувофиқлаштирувчи орган сифатида ташкил этилган. Ташкилот ўз олдига бутун дунё аҳолиси саломатлигини муҳофаза қилишга асосий диққат қаратади. Ҳар йили Женевада ўтказиладиган май ойи йиғинида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 194 нафар аъзо мамлакатлар вакиллари билан ташкилотнинг асосий сиёсати йўналишларини белгилаб олади, бюджет масаларини тасдиқлайди ва йил давомида амалга оширилган ишлар борасида ҳисобот беради.

    Ташкилотнинг бюджети асосан аъзо мамлакатларнинг аъзолик бадаллари ҳисобидан ҳосил бўлади. Ҳар бир мамлакатнинг аъзолик бадали уларнинг ялпи ички маҳсулоти ҳажми ва аҳолиси миқдоридан келиб чиқиб белгиланади.  Ташкилот бюджетининг иккинчи манбаси давлатларнинг кўнгилли ёрдами, филантропларнинг хайриялари эвазига йиғилади ва одатда, маълум бир ташаббусни молиялашни назарда тутади. Шу боисдан кўп ҳолатларда ташкилот коронавирус пандемияси давридаги каби иккинчи манбадан келадиган маблағларни ўз билганича тасарруф қилолмайди.

    70 йиллик тарихи мобайнида ташкилотни молиялаштирмаслик борасида бир қатор ҳолатлар мавжуд. Собиқ шўро ҳукумати ҳам бир пайтлар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти таркибидан чиқишини эълон қилган ва аъзолик бадалларини тўламаган. 1955 йилда яна ташкилот сафига қўшилиб қарздорликни камайтиришга эришган.

    2009 йилда дунё жамоатчилиги чўчқа гриппи тарқалишини пандемия деб эълон қилган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини пухта ўйланмаган хулосалар чиқарганликда айблаган. Аксар ҳукуматлар мазкур хулосалар фармацевтика компаниялари босими остида эълон қилинганини таъкидлаган. Орадан беш йил ўтиб Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Африкадаги эбола билан боғлиқ вазиятда сусткашликка йўл қўйган, деган айбловлар тарқалган.

    Трамп Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини Хитойнинг коронавирусга қарши кураш сиёсатини баҳолаш учун экспертлар гуруҳини жўнатишда сусткашликка йўл қўйганликда ва расмий Пекинни пандемиянинг дастлабки пайтларида шаффоф сиёсат юргизмаганликда танқид қилмаганлигида айбламоқда. Бундай танқид эса Хитой суверенитети масаласини назардан четда қолдирмоқда.

    Фото: EPA

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти эса ташкилотга аъзо мамлакатларни ўз ҳудудига тиббий экспертларни киритишига мажбурлаш ҳуқуқига эга эмас. Аксинча, аъзо мамлакатларнинг ўзлари ташкилотдан ёрдам сўраб мурожаат қилгандан сўнггина экспертлар гуруҳини юбориши мумкин. Трамп айбловлари эса ташкилот Хитойга февраль ойи ўрталарида ўз экспертларини келишув имзолангандан сўнг юборгани фактини ҳам инкор қилмоқда.

    Хитой Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти таркибида 2003 йилдан бери нуфузли аъзо сифатида кўрилади. Аммо Хитой Тайваннинг ташкилотга аъзо бўлиш ҳаракатларига қарши чиққандан сўнг дунё жамоатчилиги танқидлари остида қолди. Нима бўлганда ҳам Хитой халқаро ташкилотнинг 194 нафар аъзоларидан бири. Трампнинг ташкилот кўп жиҳатдан Хитой босими остида қолаётгани ҳақида фикри эса асоссиз. Шу билан бирга АҚШ ҳам кўп маротаба ташкилот сиёсатига босим ўтказаётганликда айбланган.

    АҚШнинг соғлиқни сақлаш ташкилотини молиялаштирмаслиги қандай оқибатларга олиб келади? Аввало, ташкилот банкротлик ёқасига келиб қолади ва ўз ходимларини ишдан бўшатишига тўғри келади. Бу пандемия шароитида ташкилотнинг иқтисодиёти заиф мамлакатларга кўрсатаётган ёрдамини тўхтаб қолишига ҳам олиб келади.

    Ташкилот, шунингдек, вакцина ишлаб чиқарилиши борасидаги тадқиқотлар жараёни қандай кетаётганини назорат қилолмайди, тиббиёт ходимлари учун вирусдан муҳофазаланиш воситаларини сотиб ололмайди ва пандемияга қарши курашда техник ва эксперт ёрдамларини кўрсата олмайди.

    АҚШ агарда соғлиқни сақлаш борасидаги харажатларини қисқартирадиган бўлса, қашшоқ мамлакатлар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти кўмагида қабул қилиб олаётган дори-дармонлардан маҳрум бўлади. Бу эса дунёда ўлим сони янада кўпайишини англатади ва АҚШнинг узоқ муддатли стратегик режаларига ҳам даҳл қилади. Бу билан АҚШ дунё етакчиси бўлишга тайёр эмаслиги борасида Трамп маъмурияти ўз айбларини бошқаларга ағдариш билан халқаро ҳамжамиятга аниқ сигнал юборди.

    Миллий ҳукуматлар қашшоқларни COVID-19 инқирозидан қандай ҳимоя қилиши керак?

    The Project Syndicate нашри бутун дунёда иқтисодий инқирозга сабаб бўлган пандемия шароитида энг оғир юк аҳолининг қашшоқ қатламида янада оғриқли кечиши ва уларнинг қийин дамларида ҳукуматлар қандай йўл тутиши кераклиги борасида бир қатор ғояларни ўртага ташлади.

    Фото: Getty Images

    Ҳиндистонда  уч ҳафталик карантин эълон қилинганда мамлакатнинг миллионлаб қашшоқ аҳолиси учун очлик асосий муаммога айланди. Минглаб кунбай ҳақ эвазига тирикчилик қилувчи ҳиндлар тирикчилигидан маҳрум бўлди ва ўз уйларига қайтиш учун юзлаб километрларни пиёда босиб ўтишига тоғри келди. Коронавирус билан боғлиқ вазиятнинг яна оғирлашуви ҳали олдинда: тирикчилик манбайидан маҳрум бўлган қашшоқ аҳоли қатлами карантинда янада оғир дамларни бошидан кечиришга маҳкум.

    Бундай муаммолар эса бутун дунёда кузатилмоқда. Ривожланган мамлакатлар ўз кредит захираларидан келиб чиққан ҳолда бизнесга, қашшоқ аҳоли қатламига, ишсиз қолган, ҳақ тўланмайдиган таътилга чиқарилган ишчилар синфини қўллаб-қувватлаш учун катта ҳажмдаги молиявий ёрдам дастурларини жорий қилмоқда.

    Ривожланаётган мамлакатлар ҳам ўзларининг иқтисодиётидан келиб чиққан ҳолда молиявий ёрдам дастурларини жорий қилса, иқтисодий инқироздан катта зарар кўрадиган аҳоли қатлами учун кутилажак зарарлар кўлами камроқ бўлиши мумкин. Бунинг учун ҳукуматлар ўтмиш тажрибаси-ю ривожланган илмий тадқиқотлар ёрдамида аниқланган самарали дастурлардан фойдаланиши мумкин.

    Янги ижтимоий ҳимоя дастурларини яратиш вақт талаб қилади. Шу сабабли ҳукуматлар аҳолининг асосий эҳтиёжларини қондиришга ёрдам берадиган дастурларга таяниши ва ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган аҳоли қатламининг ёрдам олишини кафолатлайдиган чоралар ишлаб чиқиши муҳим.

    Молиявий кўмак дастури мавжуд бўлган мамлакатлар молиявий ёрдам ҳажмини кенгайтириши ва моддий ёрдамнинг миқдорини ошириши мақсадга мувофиқ. Инқироз ҳажмини ҳисобга олган ҳолда ўзига тўқ оилаларнинг молиявий ёрдам олиши иккинчи даражали сифатида кўрилиши, ўрта табақа синфига мансуб ишсиз қолган хусусий сектор ва бюджет ташкилотлари ходимларининг оилалари мазкур ижтимоий ҳимоя ёрдамини олиши учун асосий номзод сифатида қаралиши керак.

    Бундан ташқари, ҳукуматлар кўрсатаётган ижтимоий ҳимоя, энг аввало, коронавирусдан энг кўп зарар кўрган ҳудудларнинг аҳолиси учун кўрсатилиши лозим. Ҳиндистонда бўлгани каби шаҳарда ишловчи аксар ҳиндлар карантин сабабли катта шаҳарларни тарк эта бошлади, бу эса қишлоқ жойлардаги пандемия билан боғлиқ вазиятни янада кескинлаштириш эҳтимолини оширди.

    Фото: Getty Images

    Фақатгина молиявий кўмак билан аҳолининг қашшоқ қатламини инқироз даврида ҳимоя қилиб бўлмайди. Сабаби ишлаб чиқариш ва озиқ-овқат таъминотидаги занжир узилишлари шароитида нарх-наво кескин кўтарилиши мумкин. Шу мақсадда ҳукуматлар бозорлар ва дўконлардаги асосий озиқ-овқат нархларини ҳам назорат қилиши ўта муҳим. Назорат бозор ва дўконларда қайси маҳсулотга нисбатан дефицит пайдо бўлаётганини тезда аниқлаш ва унинг керакли захирасини яратиш имконини беради.

    Шунингдек, ҳукуматлар аҳолининг қийналган қатлами учун тиббий суғурталаш билан боғлиқ харажатларини молиялашни ҳам кенгайтириши керак. Бундай чора эса оилаларни тиббий дори-дармонларга инқироз шароитида кўп маблағ сарфлашини олдини олади. Одатда, инқироз кузатилмаган даврларда ривожланган мамлакатларда тиббий суғуртага талаб кам бўлади ва инсонлар касалликка чалингандан сўнггина тиббий суғуртага ишлари тушади.

    Суғурта тизимларига хизматнинг яхши йўлга қўйилмагани, хизматлар сифатининг пастлиги ёки суғурта билан боғлиқ тажрибанинг йўқлиги инсонларни чўчитади. Юқоридаги ҳолатларни бартараф қилиш, тиббий суғуртага эга бўлиш жараёнини соддалаштириш ва бу соҳани вақтинчалик молиялаштириш тиббий суғурта олиш ҳажмини кўпайтиради. Индонезияда инқироз пайтида шундай чоралар натижасида тиббий суғуртадан фойдаланувчилар ҳажми саккиз баробарга кўпайди.

    COVID-19 шароитида инқирозга қарши курашиш учун кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш ҳам муҳим. Маълумотларга кўра, дунё бозорида кичик ва ўрта бизнеснинг улуши 90 фоизни, кичик ва ўрта бизнесда ишловчиларнинг улуши 50 фоизни ташкил қилади. Одатда, бундай ҳажмдаги бизнесда етарли молиявий захиралар мавжуд бўлмайди ва улар кўпинча кредит олиш борасида муаммоларга дуч келади. Уларнинг вақтинча ёпилиши эса ҳалокатга маҳкум қилади.

    Корхоналарга ёрдам беришда ҳукуматлар солиқ тўлови ва кредитларни қайтариш борасида таътиллар бериши ҳам муҳим иқтисодий кўмак бўлиб хизмат қилади. Пандемия вазиятида айнан ҳукумат инсонлардан ва бизнесдан ўз фаолиятини вақтинчалик тўхтатиб туришни сўрар экан, уларга молиявий кўмак бериши ҳам оқилона сиёсат бўлади.

    Дональд Трамп Америка қачон аввалги ҳолатига қайтиш борасида қандай фикрда?

    BuzzFeed нашрининг ёзишича, АҚШ президенти губернаторларга коронавирус пандемияси билан боғлиқ чекловлар бекор қилиниши борасида тавсиялар берди. Президент Трамп штатларга эҳтиёткорлик ва қадам-бақадам аввалги ҳаёт тарзига қайтиш ва ўзини иҳоталашни бекор қилишни таклиф қилди. Аммо аксарлар наздида бундай тадбир мамлакатда вируснинг иккинчи тўлқинини юзага келтириши мумкин.

    Фото: AP

    Пайшанба куни штатлар губернаторларига юборилган кўрсатма «Американи яна очиқ қиламиз» дея номланди. Бундай ном эса 2016 йилдаги президент Трампнинг сайловолди дастури шиорини эслатиб юборди. Президент кўрсатмаси уч босқичдан иборат бўлиб, уларда карантинни бекор қилиш борасида губернаторлар эҳтиёткорлик билан ўз штатларидаги вазиятни ҳисобга олган ҳолда ҳаракатланиши баён этилади.

    Президент Трамп Оқ уйда уюштирилган матбуот конференциясида мамлакатда ишлаётган иқтисодиёт бўлиши ўта муҳимлигини ва иқтисодиёт аввалги ривожланиш маромига қисқа фурсатда етиб олишини таъкидлади. Трамп баёнотида 29 та штатдаги вирус билан боғлиқ вазият ўта яхши даражадалигини айтади ва бу штатлар ижтимоий муҳофазаланиш ва изоляцияланиш режимини бекор қилиши мумкинлиги ҳақида гапирсада, айнан қайси штатлар эканини очиқламади.

    Шунингдек, матбуот анжуманида  коронавирус билан боғлиқ вазият яхши бўлган ҳудудлардаги компаниялар, мактаблар, жамоат жойларининг босқичма-босқич очилиши ҳақида гапирилди. Режада COVID-19 билан боғлиқ вазият сўнгги 14 кун мобайнида вирус аниқланмаган ҳудудларда изоляция режими бекор қилиниши ва касалланиш ҳолатлари кўпаймаса, секин-аста бошқа чекловлар ҳам олиб ташланиши ҳақида сўз борди.

    Трамп баёнотида «биз барча чекловларни бирданига олиб ташламаймиз, эҳтиёткорлик ва босқичма-босқич ёпилган жойларни очамиз, айрим штатлат олдинроқ, айримлари кейинроқ изоляция режимини бекор қилиши мумкин», дейди. Аммо одатий ҳаёт тарзига қайтиш борасида ҳал қилувчи қарорни штатлар губернаторларининг ўзлари вазиятдан келиб чиқиб иш тутган ҳолда амалга оширади. Аввалроқ эса Трамп мутлақо бошқа фикрни билдирган ва ўз билганича изолясия режимини бекор қилиш ёки чўзиш қарорини ҳудуддаги вирус билан боғлиқ вазиятга қараб амалга оширмоқчи бўлган губернаторларни «исён» қилишда ҳам айблаган эди.

    «Губернаторларга айтиб қўйинг, ‘Баунтидаги исён’ менинг ҳамма даврлардаги энг ёқтирган кино фильмим. Таниш исёнлар вақти-вақти билан содир бўлиб туради ва улар руҳни кўтаради. Исёнларни кузатиб бориш эса қизиқ. Айниқса, исёнчиларнинг капитандан олиши керак бўлган нарсаси жуда кўп бўлса. Бу жуда осон!».

    Tell the Democrat Governors that “Mutiny On The Bounty” was one of my all time favorite movies. A good old fashioned mutiny every now and then is an exciting and invigorating thing to watch, especially when the mutineers need so much from the Captain. Too easy!

    — Donald J. Trump (@realDonaldTrump) April 14, 2020

    Сешанба куни эса Трамп бутунлай бошқача оҳангда сўзлади ва губернаторларга ўз штатларидаги вазиятда келиб чиққан ҳолда иш кўришлари учун рози эканини намойиш қилди. Оқ уй кўрсатмасига мувофиқ касалланиш ҳажми камая борса, тест ўтказиш барча учун имконият даражасида бўлса, айрим ҳудудлар компания, мактаблар ва боғчаларни қайта очиш учун босқичма-босқич рухсат берилади.

    Биринчи босқичда уйда туриб ишлаши ва ижтимоий масофаланишнинг иложи бўлмаган вазиятда 10 тадан кўп бўлмаган ҳолатларда тўпланиши  мумкин. Шунингдек, биринчи босқичда кинотеатрлар, ибодатхоналар ва спорт иншоотлари ижтимоий ҳимояланиш сақланадиган бўлсагина очилишига рухсат берилади. Режанинг иккинчи босқичида мактаблар очилиши назарда тутилади. Уйдан иккинчи даражадаги ишларни битириш учун ҳам чиқишга рухсат этилади.

    Учинчи босқичда ҳамма жой тўлиқ ҳолатда очилиши ва ҳаттоки яқинларни зиёрат қилгани шифохоналарга ҳам бориш назарда тутилади. Касалланишнинг янғи тўлқинининг олдини олиш учун ҳар бир босқич икки ҳафта давом этиши таъкидланади. Аммо COVID-19 билан касалланишга мойил бўлган одамлар иккинчи ва учинчи босқичда ҳам уйда қолишлари талаб этилади.

    Трампнинг маълум қилган режасига қарамай, айрим штатлар губернаторлари ўз минтақаларидаги карантин яна бир неча ҳафта давом этишини билдирмоқда. Шу ҳафтада Калифорния штати губернатори Гэвин Ньюсом штатидаги карантин ҳолати коронавирусга қарши вакцина кашф этилмагунга қадар давом этиши ҳақида фикр билдирди. АҚШ тиббиёт ходимлари ҳам губернаторларнинг сиёсатини қўллаб-қувватлаган ҳолда карантин режимини бекор қилиш вируснинг янада кенгроқ тарқалиши борасида хавотир билдирмоқда.

    Бундай хавотирларга жавобан Трамп матбуот конференциясида «Агарда карантин ҳолати ҳозирда бекор қилинадиган бўлса, бу мамлакатга вируснинг иккинчи тўлқинига қарши курашда тайёр бўлишига ёрдам беради», деб айтди. Бугунги кунда АҚШда коронавирус билан касалланганлар миқдори 690 минглик маррага етиб қолганини ҳисобга оладиган бўлсак, коронавирус билан боғлиқ вазият қандай кечади, кузатамиз.

    Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

    19.04.2020, 13:19   Изоҳ (0)   107671
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Трамп Пекинни коронавирусга оид фактларни яширгани учун жавобгарликка тортишга ваъда берди

    19.04.2020, 12:20

    Хитойда бир сутка ичида 16 кишида коронавирус аниқланди

    19.04.2020, 11:23

    Россиялик икки офицер Ўзбекистонда қидирувда бўлган шахсдан 1 млн доллар ундирмоқчи бўлганида қўлга олинди

    19.04.2020, 10:26

    Коронавирус пандемияси сабаб дунёда қаҳва тақчиллиги юзага келиши мумкин

    19.04.2020, 10:07

    Британиялик шифокор коронавирусда ўлим хавфи юқори бўлган ҳолатлар ҳақида гапирди

    19.04.2020, 08:30

    БМТ бош котиби COVID-19 вакцинасини ишлаб чиқиш учун коалиция тузишни таклиф қилди

    19.04.2020, 07:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Муҳаббат ва нафрат ораси бир қадам. “Ёлғончи” Трамп ва “телба” Маск ўртасидаги можаро ижтимоий тармоқларни портлатди

    Дунё | 6 июн, 14:00

    Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиққан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига машина совға қилинади

    Спорт | 6 июн, 13:54

    Осиёдан яна бир терма жамоа илк марта мундиал йўлланмасига эга чиқди

    Спорт | 6 июн, 12:36

    Эндиликда эҳтиёжманд оилаларга газ ва электр энергияси учун йил бўйи компенсация берилади 

    Ўзбекистон | 6 июн, 12:35

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Деҳли шаҳрида “Марказий Осиё - Ҳиндистон” ишбилармонлар кенгаши йиғилишида иштирок этди

    Ўзбекистон | 6 июн, 11:50

    Инфантино: “Бутун дунёдаги мухлислар Ўзбекистоннинг ЖЧдаги дебютини кутмоқда”

    Спорт | 6 июн, 11:21

    Ўзбек ва туркман киноижодкорлари томонидан суратга олинган “Махтумқули Фироғий” фильми Лондондаги кинофестивалда халқаро мукофотга сазовор бўлди

    Ўзбекистон | 6 июн, 11:04
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.