Канадада бир моторли енгил самолёт серҳаракат автомобиль йўлига қўнишга мажбур бўлди. Аварияли қўниш тавирланган видео Twitter ижтимоий тармоғида пайдо бўлган.
Piper PА-28 самолёти учувчиси қўққисдан юзага келган носозлик сабаб Квебек провинциясидаги автомобиль йўлига қўнишга қарор қилган. Аварияли қўниш муваффақиятли якунланган — самолёт ҳаракатланаётган автомобиллар орасига қўниб, секин-аста ўнг томонга ўтиб тўхтаган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
HWY 40 Quebec City . Vers 10am merci Mathieu Leclerc 🤟🏴☠️ @Jeffradiopirate @gerrypizza @MisterWhiteRP @doomdumas pic.twitter.com/qAs0cYcrG4
— Carl Samson 🏴☠️🏴☠️ (@CarlSanson) April 16, 2020
Мавзуга доир: Германияда енгил самолёт автомобиль йўлига қўнди
Изоҳ (0)