Аргентинадаги Мар-дель-Плат курорт шаҳри кўчаларида денгиз арслонлари пайдо бўлди. Жониворлар коронавирус туфайли бўшаб қолган кўчаларда бемалол айланиб юрибди ҳамда исталган ҳудудини эгаллаб олмоқда, деб ёзади La Nación.
Денгиз арслонлари Мар-дель-Плат рамзи ҳисобланади. Ушбу жониворлар колонияси порт яқинида яшайди. Ҳозир эса денгиз арслонлари аввал сайёҳлар дам олган ҳудудларда айланиб юрибди.
Жониворлар карантиндан қочган бошқа ҳайвонлар, хусусан, итлар билан тил топишишга уринмоқда. Лекин расмлардан улар бу ишнинг уддасидан чиқа олмаяпти, дейиш мумкин.
https://twitter.com/tass_agency/status/1250779802937802752
Қайд этилишича, денгиз арслонлари онда-сонда учраб қолаётган одамларга ташланишга уринмоқда.
Денгиз арслонларининг кўчаларда юришининг яна бир салбий томони улар ўзларидан кучли ҳид чиқаргани учун жониворлар орқасидан кўчаларни мунтазам равишда ювишга тўғри келади.
Изоҳ (0)