• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +20°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Барселона»да глобал қайта қуриш: иқтисодий инқироз ва ёзги трансферлар ҳақида

    Яқин бир неча йил ичида «Барселона» таркибида катта ўзгаришларга қўл урилиши кутилмоқда. Каталония клуби мухлислари истайдими, йўқми бундан кейин буюк Мессининг жамоадаги ўрни аста-секин ва муттасил тарзда тушиб бораверади. Клуб раҳбариятининг устувор вазифаси эса аргентиналик юлдузнинг ўйинига тотал боғлиқликдан халос бўлиш ва унга муносиб ўринбосар топишдир.

    Фото: «Goal.com»

    Фото: «Goal.com»

    «Кўк-анорранглилар» таркибида ротация ишларини олиб бориш вақти келганини пайқаш учун мутахассис бўлиш шарт эмас. Боиси жамоадаги аксарият етакчи ўйинчилар 30 ёшлик довондан ўтган:

    • Месси — 32 ёш;
    • Суарес — 33 ёш;
    • Бускетс — 31 ёш;
    • Ракитич — 32 ёш;
    • Пике — 33 ёш.
    Юқорида номлари келтирилган футболчиларнинг ҳар бири ҳозирданоқ ўзига янги жамоа қидиришни бошлаши лозим, чунки келажак авлоднинг ҳеч бўлмаганда клубга мослашиб олиши учун вақт керак бўлади.

    «Барселона»нинг иқтисодий инқирози ва келгуси режалари

    Юқори даражали футболчиларни сотиб олиш учун, албатта, яхшигина маблағ керак бўлади. Айни пайтда Европадаги вазият барчага бирдек маълум. Юзага келиши мумкин бўлган иқтисодий инқироз футбол жамоатчилигига ҳам таъсир ўтказмасдан қолмайди. Мисол учун, кўҳна қитъанинг гранд клублари ҳомийлар томонидан маълум муддат молиялаштирилмайди, Чемпионлар Лигасидаги тўловлар сезиларли даражада пасаяди ва энг оғир зарба телетрансляциялар ҳиссасига тўғри келади. Улар эса УЕФАнинг талабларини бажара олмайди. Шунингдек, футболчиларнинг трансфер нархлари пасайиш эҳтимоли ҳам юқори, чунки клублар кеча тўлашга қодир бўлган маблағни эртага бера олмасликлари мумкин.

    «Барселона» ҳозирда молиявий қийинчиликлар гирдобига тушиб қолган. Асосий муаммо – футболчиларнинг ойлик маошлар бўлиб қолмоқда. Маошлар умумий харажатларнинг 83 фоизини «еб юбормоқда». Бу Европанинг бошқа клублари билан таққослаганда сезиларли даражада салбий ҳолат. Раҳбариятнинг асосий вазифаси — баъзи бир ўйинчиларни сотиш орқали иш ҳақи миқдорини камайтиришдан иборат. Коронавирус пандемияси пайтида клуб футболчилар олдидаги молиявий мажбуриятларни бажара олмаслиги туфайли уларнинг маошларини 70 фоизга қисқартирди.

    Испан нашрларининг ёзишича, «Барселона» ёзги трансфер ойнасида бирйўла 8 нафар футболчисини сотувга қўйишни режалаштирмоқда. Булар — Артуро Видаль, Иван Ракитич, Филиппе Коутиньо, Мартин Брэйтуэйт, Самюуэль Умтити, Нето, Хуниор Фирпо ва Антуан Гризманн.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Клуб ушбу футболчиларнинг трансфери орқали 300 миллион евродан кўпроқ маблағга эга бўлиши мумкин, бироқ уларнинг барчасини бир вақтда сотиш ҳам тўғри қарор бўлмайди. «Барселона»нинг келгусидаги қадамлари трансфер масалаларига қараб қолмоқда.

    Неймар ёки Лаутаро Мартинес?

    Ёзда каталонияликлар олдида иккита устувор вазифа турибди. Булар – Неймар ва Лаутаро Мартинесни сотиб олиш.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter
    Неймар ПСЖга ўтгандан бери унинг «Барселона»га қайтмоқчилиги ва Париждаги ҳаётидан мамнун эмаслиги тўғрисидаги миш-мишлар тинмади. Ўтган ёзда бразилиялик форвард учун 200 миллион евро талаб қилинган бўлса, айни пайтда унинг нархини 150 миллион евро этиб белгилаш мантиқсизлик бўларди. 2019 йилнинг ёзидан бошлаб, Неймарнинг трансфер  қиймати 180 миллиондан 128 миллион еврогача тушди. Бу бевосита унинг юқори сифатли ўйин намойиш этмаётганидан далолат беради. Неймар аллақачон шахсий совринлардан узоқлашган ва «Олтин тўп»га номзод футболчилар орасидан чиқиб кетган. Афтидан, Париждаги турмуш тарзи 28 ёшли футболчини ўзгартириб юборди, у дастлабки икки мавсумда жароҳатлари туфайли бир неча ой давомида майдонга тушмади ва вақтини спортга алоқаси бўлмаган ишлар билан ўтказди.

    Неймар «Барселона»га нега керак? Икки назария

    1. Бу – Мессининг талаби. Аргентиналик ҳужумчи Неймарни ўзининг жамоадаги издоши деб билади. Лео кетганидан сўнг, фақатгина Неймар етакчиликни ўз зиммасига олиши мумкин. Бундан ташқари, Месси дўстининг Каталонияга астойдил қайтишини хоҳламоқда.
    2. «Барселона» раҳбарияти мухлислар олдида йўқолиб бораётган обрўйини Неймарни қайтариш орқали тикламоқчи. Бунинг устига клуб президентлиги учун ўтказиладиган сайлов яқин.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Каталония клуби ёзда Неймарни 120–130 миллион евро эвазига қайтариши мумкин. Иқтисодий инқироз шароитида, бундан ортиғини тўлашга ҳеч ким рози бўлмайди. Неймарни тўғридан-тўғри сотиб олиш учун маблағ топиш мушкуллигини ҳисобга олиб, «Барселона» тўловга қўшимча сифатида шартномага баъзи футболчиларни ҳам қўшишга ҳаракат қилади. Жумладан, Гризманн, Коутиньо ва Дембеле битимда иштирок этиши мумкин. Ўз навбатида, бу таклиф Париж клубига ҳам маъқул келиши мумкин бўлиб, шунда клубнинг янги футболчини харид қилишига ҳожат қолмайди.

    Лаутаро Мартинесга келадиган бўлсак, барчаси у даражада оддий эмас. Ушбу ҳужумчининг «Барселона»га ўтиши узоқ ва зерикарли тус олади. Клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби Лаутарони 33 ёшли Суарес учун муносиб ўринбосар сифатида кўрмоқда, аммо «Интер» раҳбарияти футболчи билан хайрлашишга шошилмаяпти.

    Бу борада «Барселона» учун асосий муаммо – 22 ёшли аргентиналик ҳужумчининг шартномасида белгиланган трансфер миқдоридир. 111 миллион евро – карантиндан кейин топиш мушкул бўлган жуда катта маблағ ҳисобланади. Милан клуби бош мураббийи Антонио Контенинг ҳам Мартинесни бошқа жамоага қўйиб юбориш нияти йўқ. Италиялик мутахассис Мартинесни имкон қадар узоқроқ ушлаб туришни режалаштирмоқда ва А Серияда «скудетто» учун курашда унинг асқатишига ишонмоқда.

    «Интер» «Барселона»нинг қандай таклифлар қилишидан қатъи назар трансферга рози бўлмаслиги мумкин. Неймарнинг трансферидан кейин 111 миллион евро топишнинг ўзи ҳақиқатдан анча йироқ. Мартинеснинг «Интер» билан амалдаги шартномаси 2023 йилда якунланади. «Барселона»да эса Мартинесни кейинги мавсумда сотиб олиш имконияти сақлаб қолинади.

    «Барселона» аллақачон Лаутарога йилига 10 миллион евро маошни кафолатлайдиган шартнома таклиф этган. Каталония клубида тобора вақт кам қолмоқда. Шунинг учун клуб ёзда нима бўлишидан қатъи назар юқорида номлари келтирилган икки футболчини сотиб олиш учун бор имкониятини ишга солади.

    Бу вазиятда «Барселона» қандай йўл тутади?

    Фикримизча, аввалига бир нечта ўйинчи сотиб юборилади. «Барселона» Коутиньонинг хизматларидан воз кечди ва унинг товон пулини 70-90 миллион евро этиб белгилади. Англия матбуоти Коутиньога «Челси» ва «Тоттенҳэм» қизиқиш билдираётгани тўғрисида ёзмоқда. Шунинг учун, ҳозирча Каталония ғазнасининг тўлишига умид сақланиб турибди. Табиийки, бу вазиятда «Бавария» бразилиялик хавбекдан воз кечади.

    Шундан сўнг, унча катта бўлмаган трансферлар амалга оширилади. Видаль (15-25 миллион), Ракитич (20-25 миллион), Брэйтуэйт (20-25 миллион) ва Умтити (30-50 миллион) шулар жумласидандир.

    Хулоса

    «Барселона»нинг янги таркиби бир ёки бир ярим йилда тўлиқ шаклланиб улгурмайди. Пандемиядан кейинги иқтисодий оқибатлар жуда катта қийинчиликларни келтириб чиқариши мумкин. Неймар ва Мартинеснинг трансферлари келажакда Месси ва Суареснинг ўрнини тўлдирса, бир йилдан сўнг «кўк-анорранглилар» катта ютуқларга қодир бўлган янги авлодни босқичма-босқич шакллантиришда давом этади.

    Манба

    Бошқа мақолалар:

    • «Келдим, гол урдим, ғалаба қозондик, кетдим». «Бели синган йигит» — Ким Чельстрёмнинг «Арсенал» мухлисларига мактуби
    • Лэмпард ва Жеррард қабул қилинмаган, Майкл Оуэн каби юлдузларни тарбиялаган, ҳозир эса тўйхонага айлантирилган футбол мактаби ҳақида
    • Мураббий дастхати: Зиданнинг етуклигида Марчелло Липпининг ўрни ҳақида

    18.04.2020, 22:03   Изоҳ (0)   31360
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Зико: «Бунёдкор»дан кетмасдан умрим охиригача етадиган пул ишлаб олишим мумкин эди

    18.04.2020, 21:31

    «Сиз ва бутун дунё учун дуодамиз!» — Тожикистон футбол клублари коронавирус билан курашаётган Ўзбекистонни қўллаб-қувватлади

    18.04.2020, 20:08

    «Бекҳэмга йўл бўшатганимдан хурсандман» — Андрей Канчельскис

    18.04.2020, 17:18

    «Алекс Фергюсон Роналдуни «Барселона»га сотишни хоҳлаганди» — «Реал» собиқ президенти

    18.04.2020, 16:06

    Леннокс Льюис ҳамда Майк Тайсон ўртасидаги жангда ҳакамлик қилган Эдди Коттон коронавирусдан вафот эди. У 72 ёшда эди

    18.04.2020, 15:20

    «Кетишимни айтганимда «Челси»нинг кўплаб футболчилари йиғлаганди» — Маурицио Сарри

    18.04.2020, 14:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонлик инстаблогер саҳифасидаги фолловерлари сони камайгани туфайли ўз жонига қасд қилди

    Лайфстайл | 10 май, 23:30

    Ўзбекистонда бир йилда тадқиқотлар учун қанча пул ажратилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 23:10

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

    Ўзбекистон | 10 май, 22:45

    Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”ни тор-мор этди

    Спорт | 10 май, 22:27

    Дунёга машҳур видеоблогер Mr Beast ўзбек тилини биладиган координатор изламоқда

    Ўзбекистон | 10 май, 22:25

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    Лайфстайл | 10 май, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.