«Манчестер Юнайтед» клуби собиқ ҳужумчиси, ҳозирда «Навбаҳор» бош мураббийи бўлиб фаолият юритаётган Андрей Канчельскис Дэвид Бекҳэмга ёрдам бергани ҳақида гапириб ўтди.
Канчельскис 1991—1995 йиллар мобайнида «Манчестер Юнайтед»да ўйнаган, шундан кейин «Эвертон»га йўл олган. Россиялик футболчи кетганидан сўнг унинг асосий таркибдаги ўрнини Дэвид Бекҳэм эгаллаганди.
«Бекҳэм агар мен «Манчестер Юнайтед»дан кетмаганимда ўйин амалиётисиз қолиши мумкинлиги ҳақида ёзибди. Унга йўл бўшатганимдан хурсандман (кулади). Натижада мени Россиядан кўра Англияда яхшироқ танишади.
Мени Британияда ҳар доим илиқ кутиб олишади. Ишсиз юрган вақтларим «Манчестер Юнайтед» ва «Эвертон»нинг учрашувларига бориб турардим. Бу мавсум ҳам таклиф қилишди, бироқ ҳозирда «Навбаҳор»да ишлаяпман, ортиқча вақт йўқ.
Мени Англия билан ёрқин хотиралар боғлаб туради, айниқса Манчестер билан. «Олд Траффорд»даги илк ўйиним эсимда. Ўшанда мени учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб топишганди. «Челси»га қарши Англия Кубоги финали олдидан эса шахсан қиролича Елизавета II нинг ўзи омад тилаганди — бунақасини унутиб бўлмайди, — дейди Канчельскис.
Мавзуга доир:
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)