Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан иборат Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Жамшид Асадов 16 апрель куни 29 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақида Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати маълум қилди.
Жамшид Асадов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси 2018 йили Россияда ўтказилган Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасидаги Жаҳон Чемпионатида ғолиб бўлган эди.
Мутахассиснинг ўлимига нима сабаб бўлгани очиқланмаган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)