Қирғизистон терма жамоасининг собиқ футболчиси Рустам Зокиров 15 апрель куни шифохонада вафот этди. Бу ҳақда ОФК матбуот хизмати маълум қилди.
10 апрель куни операциядан чиққан 30 ёшли футболчига қон қуйиш зарурлиги маълум қилинганди. Қирғизистон футбол иттифоқи Зокировнинг аҳволи оғирлигини маълум қилган ва мухлисларни донорлик қилишга чақирганди.
Рустам машҳур футболчи ва мураббий Неъматжон Зокировнинг ўғли эди.
Рустам Зокиров фаолияти мобайнида «Абдиш-Ата» (Кант) ва «Алға» (Бишкек) клубларида тўп сурган. Кантликлар сафида бир неча бор Қирғизистон чемпионлиги ва совриндор ўринларни қўлга киритган. Уч марта мамлакат Кубогида зафар қучган.
Зокиров 2010 йилда фаолиятини тугатган. Аввалроқ «Илбирс» ёшлар жамоасида мураббий сифатида ишлаганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)