Хитойнинг «Гуанчжоу Эвергранд» клуби ўзига янги стадион қуришни бошлади, дея хабар қилмоқда Sky Sports.
Таъкидланишича, арена 100 минг томошабин ва 168 та VIP-ложага мўлжалланган бўлади. Лойиҳа 1,5 миллиард еврога баҳоланмоқда. Қурилиш ишларига 16 апрель куни расман старт берилди, лойиҳа 2022 йилнинг охирида тугалланиши режа қилинмоқда.
Стадион нилуфар гули шаклига эга бўлади. Лойиҳа дизайнери Ҳасан Саид.
«Гуанчжоу Эвергранд» 1954 йилда ташкил этилган. Саккиз карра Хитой чемпиони ва икки бор Осиё Чемпионлар Лигаси ғолиби.
Сўнгги йилларда Alibaba Group интернет-компанияси клубнинг йирик акционери ҳисобланади. 2020 йилнинг бошида компания акциялари 600 миллиард доллардан ошиққа баҳоланганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)