Лондоннинг «Арсенал» клуби ПСЖ ҳимоячиси Лейвин Курзава билан беш йиллик шартнома борасида келишувга эришди, дея хабар қилмоқда France Football.
Курзаванинг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2020 йилнинг 3 июнида ўз ниҳоясига етади, шу сабаб у лондонликлар сафига эркин агент сифатида қўшилади.
ПСЖ Курзавани 2015 йилда «Монако»дан 25 миллион евро эвазига сотиб олганди. 27 ёшли футболчи жорий мавсум Франция чемпионатида 14 ўйин ўтказиб, бир бор гол уришга муваффақ бўлди.
Аввалроқ футболчига «Барселона» ва «Ювентус»дан қизиқиш борлиги хабар қилинганди.
Париж клуби ёзда яна бир ҳимоячиси Тома Менье билан ҳам хайрлашишга яқин. Мавсум сўнггида шартномаси тугайдиган футболчига «Тоттенҳэм» асосий даъвогар бўлиб турибди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)