• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Лэмпард ва Жеррард қабул қилинмаган, Майкл Оуэн каби юлдузларни тарбиялаган, ҳозир эса тўйхонага айлантирилган футбол мактаби ҳақида

    Англия футбол ассоциацияси томонидан 1984 йилда ноодатий тажрибага қўл урилди. Унга кўра, мамалакатдаги 14 ёшгача бўлган икки минг нафар ёш иқтидорли футболчи орасидан 16 нафар омадли бола саралаб олинади ва улар энг яхши мураббийлар қўлига топширилиб, шуғулланиш учун идеал шароитларга эга бўлган мактабга жойлаштирилади. Ушбу лойиҳа кўплаб клублар томонидан танқид остига олинган ва профессионалликка зид дея эътироф этилганига қарамай, якунда 12 нафар тарбияланувчи Англия терма жамоаси сафидан ўрин олади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Лиллшолл – иқтидорлар жойлаштирилган ҳудуд

    120 квадрат километр катталикдаги ҳудудни назоратда ушлаб туриш осон иш эмасди. Асосан барон ва герсогларнинг қароргоҳи жойлашган ва аслзодалар ов учун фойдаланадиган Лиллшоллни ХХ асрда Герберт Форд исмли ишбилармон тадбиркор сотиб олади. Шундан сўнг ҳудудда катта ўзгаришлар амалга оширилади. Истироҳат боғлари ва голф майдончалари ташкил этилиши шулар жумласидандир. Бу эса ўз навбатида шаҳар ва тадбиркор учун яхшигина реклама бўлиб хизмат қилади. Иккинчи жаҳон урушидан кейин Форд ерни ҳукуматга сотиб юборади.

    1951 йилда эса Англия қироличаси Елизавета II Лиллшоллда спорт марказини ташкил этади. Аввалига спорт бирлашмалари учун ёзги махсус макатаблар очилган бўлса, кейинчалик бу ерда миллий терма жамоаларнинг машғулот ўтказишига рухсат берилади. Ҳудудда асосан регби, голф ҳамда футбол жамоалари ўқув-йиғин машғулотларини ўтказиш учун тўпланишарди. Бу ерда «Челси» «Манчестер Сити» ва «Эвертон»га қарши Англия Кубоги финалидан олдин «Шеффилд Уэнсдей» каби номдор клубларни учратиш мумкин эди.

    1966 йилда ҳудуд ибодатхонага айлантирилганига қарамай, сэр Альф Рамси бошчилигидаги Англия терма жамоаси йиғин ўтказиш мақсадида Лиллшоллга ташриф буюради. Мураббийнинг қатъий режими туфайли Жек Чарльтон ҳатто бу жойни ахлоқ тузатиш колонияси деб атаганди. Баъзи бир ўйинчилар эса қароргоҳдан яширинча қочишга ҳам уринишган. Рамсининг шафқатсиз режими якунда ўзини оқлайди ва Туманли Альбион вакиллари ўша йилги Жаҳон Чемпионатида ғолибликни қўлга киритади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Лэмпард ва Жеррард қабул қилинмаган етуклик мактаби

    1984 йилда сэр Бобби Робсон Англия футбол ассоциациясининг техник директори Чарльз Хьюз билан биргаликда етуклик мактабини ташкил этади. Икки йил ичида ёш иқтидорларга футбол бўйича махсус таълим бериш ғояси ёмон эшитилмасди, боиси бутун мамлакатдан йиғилган етук мураббийлар ёш болалардан жаҳон юлдузларини тарбиялаши мақсад қилинганди.

    Жо Коул бу ерда кўп нарсага ўргангани, Жейми Каррагер эса умрининг энг яхши икки йилини ушбу мактабда ўтказгани ҳамда Майкл Оуэн бу ердан анча нарса олганини таъкидлаган. Мактабнинг яна бир эътиборга молик жиҳати шундаки, Фрэнк Лэмпард ва Стивен Жеррарддек жаҳон даражасидаги футболчилар Лиллшоллнинг синовларидан ўта олмаган. Кейинчалик «Ливерпуль» афсонаси ушбу мактабни аҳмоқона ғоя деб атаганди. Айнан ушбу воқеа Жеррардга фаолиятининг охиригача куч бағишлаб турган.

    «Мактаб биноси кўринишидан «Гарри Поттер» асаридаги Ҳогвартс саройини ёдга соларди»,– дейди 1996 йилда мактабга келган «Манчестер Юнайтед» тарбияланувчиси Дэнни Уэббер.

    «Ливерпуль» собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер эса мактаб ҳақида шундай гапларни айтган: «Жудаям ноодатий жой. Айниқса, дастлабки икки кечада ухлашга қийналасиз. Ҳамма жойда жимжитлик ҳукм суради. Тунда эса ҳеч нарса кўринмайди. Бу – даҳшатли қасрга ўхшарди: сирпанчиқ тахта плиталари, қоронғи бурчаклар, ўзгача ойналар, ҳайкалкар ҳамда расмлар. Ҳар бир киши беихтиёр улар орқали сирли ўтиш йўлларини излайди. Буларнинг барчаси Лондон, Манчестер ва Ливерпулдан келган болалар учун шу даражада ғайриоддий эдики, ҳатто баъзилар ўзини йўқотиб қўярди».

    Бўлажак юлдузлар аввалига уйдан узоқда бўлгани учун бирмунча қийналарди. Агар уларнинг куни кўнгилдагидек ўтмаса, унда «қаср» ҳашаматли «қамоқхона»га айланарди. Алан Смит бу ерда атиги икки ойгина вақт ўтказган бўлса, Майкл Оуэн тез-тез уйига жавоб беришларини сўрарди.

    «У биринчи марта уйдан жуда узоқ кетганди. Бир неча бор у менга қўнғироқ қилиб, у ердан олиб кетишимни сўраган. Аммо бироздан сўнг қайта боғланиб, ҳаммаси жойидалиги ва хавотир олмаслигимни айтарди», – дейди Оуэннинг отаси.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Футболчиларнинг ҳаёти фақат футбол билангина чекланмаганди. Мактабнинг ҳафталик жадвали қуйидагича бўлган:

    Душанба: эрталаб – мактаб, кундузи – машғулотлар;

    Сешанба: эрталаб – машғулот, кундузи – мактаб;

    Чоршанба: эрталаб ва кундузи – мактаб, тушдан кейин – машғулот ёки ўйин;

    Пайшанба: кун бўйи – мактаб;

    Жума: эрталаб – мактаб, кундузи – машғулотлар;

    Шанба: топ-клублар ўйинига саёҳат (кўпроқ Мидленс минтақасидаги клублар учрашувларига, яъни «Бирмингҳэм», «Лестер», «Сток Сити» ва бошқалар).

    Якшанба: ўйин, агар омадингиз келса, ҳафта охири бўлгани учун дам олишга боришингиз мумкин.

    Аксарият футболчилар учун мактабда ўқиш анча қийинчиликларни туғдирган. Бунинг устига, болалар тўғридан-тўғри Лиллшоллда эмас, балки энг яқин қишлоқдаги мактабга автобусда бориб ўқишарди.

    «Биз 6:45 да уйғонардик ва 7:30 да нонушта қилгач, 7:45 да автобус томон югурардик. Айниқса, Жо Коул бу графикдан кўп қийналарди. Лондонлик бола учун оддий қишлоқ мактабида ўқиш – бошқа дунёга тушиб қолиш билан баробар эди. Лиллшоллда болаларни мустақил ва масъулиятли бўлишга ўргатишган. Улар буюмлари ва хоналарини ўзлари тозалашарди. Мактабнинг махсус кийими бўлиб, барча уни кийиши мажбурий эди. Маҳаллий болалар футболчиларни унчалик ҳам хушламаган», — дейди Уэббер.

    «Ҳамма бизга ҳасад билан қарарди. Чунки, энг гўзал қизлар бизни ёқтирарди. Ахир биз Англиянинг бўлажак футболчилари эдик. Кўпинча, маҳаллий йигитлар билан боғлиқ муаммоларга дуч келардик, ҳатто улар билан бир неча маротаба муштлашганмиз ҳам. Эсимда, бир сафар бейсбол таёқчалари билан «қуролланган» тўда йўлимизни тўсганди. Биз эса қочиб қолганмиз» – дея Лиллшоллни эслайди Оуэн.

    https://youtu.be/AShxMDzllq8

    Барча спорт мактабларида бўлгани каби, бу ерда оз ҳам бўлса-да «дедовшчина» кузатилган. Лиллшоллдаги ўқиш икки йил давом этган, шу боис биринчи ва иккинчи курсларга бўлиниш мавжуд эди.

    «Сиз 14 ёшлигингизда мактабга келасиз, у ерда эса иккинчи курсда ўқиётган ва ўзини катта деб ҳисоблайдиган йигитлар бўлади. Агар улар билан суҳбатингиз қовушмаса, сизни 208-хонага «таклиф» қилишади. Хонада сиз нари борса бир-иккита мушак машқларини бажарасиз, холос. Ва бошингизни баланд кўтарган ҳолда хонадан чиқиб келасиз. Қизиғи, ўқишнинг иккинчи йилида биз ҳам ана шундай томошаларни уюштирардик», — дея хотирлайди Уэббер.

    Мактаб тарбияланувчилари тенгдошларига қараганда омадли эди. Улар билан бирга машғулот ўташга Англиянинг етакчи жамоалари, шу жумладан, миллий терма жамоалар ҳам келишарди. Улар бундай улкан тажрибага 14-16 ёшда эга бўлишди. Аксарият футболчилар турли ёшдаги терма жамоаларга жалб этиларди. Баъзи битирувчилар Лиллшоллдаги машғулотларни клубдагига қараганда замонавийроқ деб ҳисобласа, бошқалари бу фикрга қарши чиқарди ва мактаб асосан жисмоний ҳолатни яхшилашга катта урғу беришини таъкидлашарди. Ўша вақтдаги инглиз футболининг асосий ғояси ҳам шунда эди. Мактаб асосчиси Хьюз айнан узоқ масофаларга тўп узатиладиган атлетик футбол тарафдори эди. У ушбу ғояни ёш ўйинчиларга ҳам сингдиришга интиларди. Шунинг учун, мураббийлар бошқача ўйнашга имкон бермаган. Жейми Каррагернинг айтишишича, Жо Коул бир сафар машғулотларда Кройффнинг финтини амалга оширгани заҳоти қилган ҳаракати учун танбеҳ эшитган.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Аммо футбол ўзгариб борди. Яқин масофада ва зич ҳаракат қилиш тобора самара бера бошлади. Лиллшоллнинг техник директори Жон Картрайт 80 йилларнинг охирида позицион ва тактик футбол тарғиб қилмоқчи бўлади, бироқ у Хьюз билан келишмовчилик туфайли жамоадан чиқиб кетади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Кейинчалик Англиянинг етакчи клублари ёш ва иқтидорли футболчиларини Лиллшоллга жўнатишдан бош тортади. Уларнинг назарида бу ёш ўйинчиларнинг келажагига зарар етказиши мумкин. 1997 йилда Англия футбол ассоциациясининг техник директори Ҳовард Уилкинсон Сифат Хартиясини эълон қилди. Унга кўра, эндиликда ёш футболчиларни тайёрлаш тизими бутунлай қайта кўриб чиқилади ва клубларга академияларни тўлиқ ўз назоратига олиш ҳуқуқи берилади. Бу ҳужжат Лиллшолл етуклик мактабинининг тугатилишини англатарди. 1999 йилги битирувчилар мактабнинг сўнгги тарбияланувчилари ҳисобланади. Улар 1982 йилда туғилган болалардан иборат жамоа эди. Умумий олганда, мактабни 234 нафар футболчи битирди. Битирувчиларнинг 40 фоиздан кўпроғи Премьер Лигада ҳаракат қилган бўлса, улардан 12 нафари терма жамоага жалб этилди:

    1. Майкл Оуэн – 89 та ўйин
    2. Сол Кемпбелл – 73 та
    3. Жермейн Дефо – 57 та
    4. Жо Коул – 56 та
    5. Жейми Каррагер – 38 та
    6. Уэсли Браун – 23 та
    7. Ник Бармби – 23 та
    8. Скотт Паркер – 18 та
    9. Энди Коул – 15 та
    10. Иан Уокер – 4 та
    11. Леон Осман – 2 та
    12. Майкл Болл – 1 та
    Лиллшоллда ҳозир ҳам спорт маркази мавжуд, аммо капитализм бошқа ечимларни излашга мажбур қилди. Энди бу ер миллий ўқув маркази сифатида хизмат қиладиган, турли хил конференциялар ва ҳатто тўйларни ўтказиш мумкин бўлган масканга айлантирилди.

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    15 йил давомида фаолият юритган футбол «Ҳогвартс»и Англия футболига кўплаб юлдузларни етиштириб берди, улар орасида ҳатто «Олтин тўп» соврини эгаси (Оуэн) ҳам бор. Бироқ ҳамма ҳам 14 ёшида футбол ассоциациясининг талабларига биноан уйдан узоқда мураккаб машғулотлар ўташга тайёр эмас эди. Шундай қилиб, Лиллшолл инглиз футболи учун ўта олий даражадаги завқланиш деб топилди. Аммо бу ғоя ўзига хослиги билан ажралиб турарди.

    Манба

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

    17.04.2020, 14:49   Изоҳ (0)   23047
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан иборат Ўзбекистон терма жамоасини Жаҳон Чемпиони қилган Жамшид Асадов вафот эди

    17.04.2020, 13:12

    «Дембеле «Барселона»ни тарк этадиган вақт келди» — Ривалдо

    17.04.2020, 11:51

    «Гуанчжоу Эвергранд» 1,5 млрд еврога янги стадион қуради

    17.04.2020, 09:54

    Футболсиз кунлар. Миллионлар ўйинини соғинганлар учун фотогалерея (2-қисм)

    17.04.2020, 08:49

    Ван Персининг парвози, Хамес Родригеснинг шедеврлари билан эсда қолган ЖЧ—2014 даги энг чиройли 10 та гол (видео)

    17.04.2020, 07:36

    Қирғизистон терма жамоаси собиқ футболчиси 30 ёшида вафот этди

    16.04.2020, 22:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент вилоятида 2 нафар ички ишлар ходими катта миқдорда пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 18 май, 14:15

    Instagram: Озода Нурсаидова нега озиб кетди? Сабрина Жабборова “Гелик” рулидаги қизни кечирди, Марям Тиллаева Канн кинофестивалида қатнашмоқда

    Шоу-бизнес | 18 май, 13:50

    Google сунъий интеллектга асосланган янги кўзойнак тақдим этди

    Дунё | 18 май, 13:25

    “Барселона” футболчисини “Манчестер Сити”га ўтиши рад этилди

    Спорт | 18 май, 13:23

    Ўзбекистон мерганлари Туркиядаги мусобақада биринчи ўринни олди

    Ўзбекистон | 18 май, 12:30

    “Реал Мадрид” Родригога ўринбосар топди

    Спорт | 18 май, 11:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.