Кендалл Женнер дунёдаги машҳур ва энг кўп ҳақ тўланадиган моделлардан бири ҳисобланади. У карьераси меҳнатсеварлиги, фамиляси ва эсда қоларли ташқи кўриниши сабаб ҳам муваффақиятга учраган. Табиатан чиройли бўлган моделнинг мухлислари у лабини катталаштирган ва ринопластика қилган, деб тахмин қилади. Шунингдек, бошқа пластик операцияларни ҳам қилдирган, деган фикрлар йўқ эмас.
Кендаллнинг ўзи бир умр ҳуснбузар ҳамда терисидаги муаммолар билан курашган ва ушбу муаммолардан қутулишга ёрдам берадиган косметик компанияларнинг юзи бўлган. Harper’s Bazaar нашри Кендаллнинг сўнгги 10 йил ичида ташқи кўринишидаги ўзгаришларини билиш мумкин бўлган суратларни эълон қилди. Унда моделнинг охирги вақтларда ёрқин ва эътибор жалб қиладиган макияжларни бас қилгани, сочларини калталагани ва кўпинча йиғган ҳолда намоён бўлаётганини кўриш мумкин.
Изоҳ (0)