Модасиз ҳаётини тасаввур қила олмайдиганлар бир вақтни ўзида вирусдан ҳимояланиш ва шу билан бирга чиройли бўлиш йўлини топди, деб ёзади «Lady mail.ru».
Қўлни ювиш ва антисептик воситаларни ишлатиш вирус тарқалишидан ягона ҳимоя воситаси бўла олмади ва тиббиёт ходимлари қўлқоп ишлатишни маслаҳат берди. Модасеварлар эса вирусдан сақланиш билан бирга ўз қарашларига содиқ қолган ҳолда қўлқоп устидан билагузук ва узукларни тақиб, ноанъанавий суратлар билан ижтимоий тармоқларда бўлишмоқда.
Янги трендга кўра, қўлқоп тиббиётники бўладими ёки бошқа фарқи йўқ, асосийси, тақинчоқлар билан безатилса кифоя. Минимал услубдаги урфда бўлган тақинчоқлар қўлқоплар билан қўлланилмаяпти, асосан, йирик ва эътибор тортадиган, хусусан, Cartier сингари билагузуклар танланмоқда.
Мавзуга доир:
- Вирусдан чиройли ҳимояланишни истовчилар учун брендлар ноодатий ниқоблар ишлаб чиқара бошлади (фото)
- Жоржио Армани пандемия мода дунёсини қай даражада ўзгартириши ҳақида очиқ хат ёзди
- Мода бренди ишлаб чиқараётган антисептикларнинг кўриниши қандай?
- Мода саноати коронавирусга қарши курашда қандай ёрдам беряпти?
Изоҳ (0)