Малика Диананинг нафақат расмий, балки кундалик либослари ҳам ўзига хослиги билан эътирофга сазовор бўлган.
Унинг кийиниш услуби эркин, содда ва бошқалар сингари эканини кўриш мумкин. Диана оддий жинси кийиб ҳам малика бўлиш мумкинлигини исботлаган.
Буни British Lung Foundation хайрия логоси туширилган кийим билан эркаклар пиджакидаги образидан ҳам билиш мумкин.
Harper’s Bazaar нашри Диана каби кийиниш учун бир қанча мисоллар келтиради. Унда маликанинг ковбой услубидаги этик, классик услубдаги бел қисми баланд жинси шим ва ўзига хос аксессуарлар, хусусан, винтаж услубидаги кепка ва камар тақишни яхши кўрганини билиш мумкин.
Изоҳ (0)