• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12496.94
    • RUB159.38
    • EUR14405.22
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Ёдгор Саъдиев «Шайтанат»нинг якунловчи қисми қачон ва қаерда намойиш этилишига аниқлик киритди

    15 апрель куни «Шайтанат» сериалининг якуний 21-қисми Zo‘r TVда намойиш этилмади. Телеканалнинг 15 апрелга мўлжалланган теледастурлари рўйхатидан «Шайтанат» сериали ҳам жой олганди. Бироқ соат 20:00 дан бошлаб америкалик киноижодкорларнинг «Панжара ортида» сериали намойиш этилишни бошлади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири Миролим Исажонов сериалнинг нима сабабдан эфирга узатилмаганига аниқлик киритиш мақсадида «Шайтанат» режиссёри ва продюсери, Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев билан боғланди.

    «‘Шайтанат’нинг 20 та қисми Zo‘r TVда намойиш қилинишидан аввал ‘Оқ шомлар’ номли кўрсатувда махсус телепремьера ўтказдик. Мен ўша кўрсатувда сериал 21-қисм билан тугайди, деб айтгандим. Аммо шунга қарамай баъзи одамлар асоссиз гап-сўзлар тарқатишяпти. ‘Шайтанат’нинг 22, 23 ва 24-қисмлари ҳам бор эканлиги, шунчаки, миш-миш холос. Томошабинларга яна бир бор айтаман, ‘Шайтанат’ 21-қисм билан якунланади.

    Кўпчилик кутаётган 21-қисм эса ҳали тайёр эмас. Карантиндан кейин монтаж ва овоз бериш жараёнларини охиригача етказамиз. Сўнгра Алишер Навоий номли киносаройда актёрларни йиғиб, премьера қилиб берамиз», — дейди Ёдгор Саъдиев.

    Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Маликнинг «Шайтанат» асари ўтган асрнинг 90 йилларида дунё юзини кўрган ва ўн беш йилдан ортиқ вақт мобайнида жами бешта китоб миллионлаб нусхада чоп этилган эди.

    Ёдгор Саъдиев раҳбарлигидаги «Қалқон» студияси томонидан ишланган «Шайтанат» сериали намойиши бошланганидан сўнг кўп ўтмай тўхтаб қолган ва бунинг сабаби расман изоҳланмаган эди. Сериал 20 йил давомида телевидениеда қўйилмаганди. Сериал воқеалари ўтган асрнинг 80 йилларида бўлиб ўтади ва ундаги қаҳрамонларнинг барчаси тўқима образ экани айтилган.

    2016 йилда берган интервьюсида Ёдгор Саъдиев турмуш ўртоғининг руҳини шод этиш учун 21-қисм устидаги ишларни якунлаб қўймоқчи эканлигини айтганди.

    «Бундан бир неча йил илгари ‘Шайтанат’нинг 21-қисмини суратга олиб қўйгандик, монтаж қилинмаганди. Турмуш ўртоғим ‘Шуни охирига етказинг’, деб ўзи ҳам кўрмай кетди. Ҳозир унинг шу илтимосини бажаряпман. Монтаж тугади, энди овозлаштириш ишларини ниҳоясига етказсак, унинг илтимосларидан бирини бажарган, руҳини шод қилган бўламан», — деганди Ёдгор Саъдиев.

    2019 йилда берган интервьюсида Ёдгор Саъдиев 21-қисм якуний қисм бўлишини айтганди.

    16.04.2020, 11:29   Изоҳ (0)   159128
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Шайтанат» сериалининг якуний қисми Zo‘r TV’да намойиш этилмади

    15.04.2020, 21:17

    Сарвар Каримов «Milliy TV»ни судга беришини эълон қилгач, «Сарвқомат дилбарим» фильми бошқа каналларда ўпишиш саҳнаси билан бирга эфирга узатилди

    15.04.2020, 15:46

    Францияда карантин узайтирилди. Анъанавий Канн кинофестивалининг тақдири нима бўлади?

    15.04.2020, 13:25

    2018 йилда суратга олинган корейс сериалида коронавирус тарқалиши прогноз қилингани аниқланди (видео)

    14.04.2020, 20:24

    «Тахтлар ўйини» юлдузи Кристофер Хивью коронавирусдан тузалди

    14.04.2020, 19:23

    Ҳиндистоннинг энг бадавлат 10 актёри

    14.04.2020, 10:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Улан-Баторда Made in Uzbekistan шоурум-кўргазмаси ва миллий савдо уйи очилди (фото)

    Ўзбекистон | 23 июн, 17:05

    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик

    Реклама | 23 июн, 16:30

    Хитойда дронлар шоуси бўйича жаҳон рекорди ўрнатилди

    Лайфстайл | 23 июн, 17:00

    Hunnu Air Ўзбекистонга тўғридан‑тўғри парвозларни йўлга қўяди

    Ўзбекистон | 23 июн, 16:55

    Бел оғриғининг бепул давоси: мутахассислар оддий усулни тавсия қилмоқда

    Саломатлик | 23 июн, 16:46

    “Ал-Ҳилол” Осимҳен ва Тео Эрнандес трансферини тезроқ якунламоқчи

    Спорт | 23 июн, 16:39

    Саида Мирзиёева БМТ Давлат хизмати форумида иштирок этди (фото)

    Ўзбекистон | 23 июн, 16:32

    Тошкентда 11 ёшли қиз дўкон томида ток уриши оқибатида вафот этди

    Ўзбекистон | 23 июн, 16:28

    Ўзбекистонда доллар курси яна тушди

    Ўзбекистон | 23 июн, 16:19
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.