Кўча суратлари рассоми Бэнкси ўз Instagram’ида карантинга бағишланган янги суратларини эълон қилди, деб ёзади Meduza. Суратларда рассомнинг  чўмилиш хонасида тартибсизлик келтириб чиқарган камида тўққизта каламуш акс этган.

«Уйдан ишлашимни хотиним ёмон кўради», — деб ёзади Бэнкси. Рассом Instagram’даги саҳифасига охирги марта февраль ойи ўрталарида сурат жойлаган эди.

Барча британияликлар сингари Бэнкси ҳам уйда карантинда ўтирибди. Мамлакат аҳолисига 23 мартдан бошлаб, фақат ўта зарур ҳолларда, яъни озиқ-овқат дўкони, дорихона ва шифокорга бориш учун кўчага чиқишга рухсат берилган.

Фото: Instagram / @banksy

Фото: Instagram / @banksy

Фото: Instagram / @banksy

Фото: Instagram / @banksy

Фото: Instagram / @banksy