Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда жорий қилинган карантин чоралари сабабли газ ҳисоблагичларини давлат қиёсловидан ўтказиш бўйича истеъмолчилар аризаларини кўриб чиқиш 2020 йилнинг 1 сентябрига қадар узайтирилди. Бу ҳақда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ томонидан маълум қилинди.

Хабар берилишича, бу қарор Инқирозга қарши курашиш республика комиссиясининг 2020 йил 14 апрель куни бўлиб ўтган йиғилишида қабул қилинган. Ундан кўзланган мақсад газ таъминоти ташкилоти ходимларининг истеъмолчилар билан хавфсиз алоқа қилиши ҳамда коронавирус инфекциясига қарши кураш даврида фуқаролар ва ишчи ходимларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш ҳисобланади.

Бунда истисно тариқасида газ таъминоти ташкилоти томонидан муддати ўтган қиёслов сертификатига эга газ ҳисоблагичлари кўрсаткичларининг тегишли ҳисоботларда инобатга олинишига рухсат этилади.

Компания томонидан қайд этилишича, Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 9 июлдаги ПҚ-4388 сонли қарори доирасида «Ҳудудгазтаъминот» АЖга газ назоратининг автоматлаштирилган ҳисобга олиш тизимини татбиқ қилиш вазифаси юклатилган. Бу тизимда истеъмолчиларга газ ҳисоблагичларини бепул ўрнатиб бериш кўзда тутилган.

Аввалроқ Юнусободда электр энергиясидан фойдаланиш бўйича синов тариқасида ўрнатилган меъёрлар карантин сабабли бекор қилингани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлади?
Спорт
Томас Мюллер Германия терма жамоасидаги фаолиятини якунлашига ишора қилди
Дунё
«Биз Россия билан урушни хоҳламаймиз, айниқса учинчи жаҳон урушини» — Блинкен