• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12939.93
    • RUB162.03
    • EUR14725.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +15°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Германияда карантин чораларининг қисман бекор қилиниши эълон қилинди

    Германия канцлери Ангела Меркель келаси ҳафтадан бошлаб мамлакатда эълон қилинган карантин чораларининг қисман енгиллаштирилишини билдирди. У ушбу баёнотни Берлинда барча федерал ерлар раҳбарлари билан ўтказилган учрашувда маълум қилган, дея хабар берди Bloomberg.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Меркель коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашда маълум маънода муваффақиятга эришилганини қайд этиб, ҳали мамлакатда бу борада амалга оширилган ишлар самараси мақтанадиган ёки ўзни эркин ҳис қила оладиган даражада эмаслигини таъкидлади.

    Меркелнинг сўзларига кўра, келаси ҳафтадан бошлаб мамлакатда майдони 800 квадрат метрдан катта бўлмаган велосипед ва китоб дўконларининг очилишига рухсат этилади. 4 майдан мактаблардаги таълим қайта бошланади ва сартарошхоналар фаолияти ҳам тикланади.

    Меркель мамлакатдаги тўлиқ нормал ҳаётга бир неча ҳафта ёки ойдан кейин қайтиш кутилаётганини айтиб ўтди. Ресторан, бар, кинотеатр, меҳмонхона ва фитнесс-клублар ёпиқ бўлади, черковга боришга тақиқ ҳам сақланиб қолади. Оммавия тадбирлар, жумладан, мухлислар иштирокидаги футбол учрашувларини ўтказишга августдан эрта рухсат берилмайди.

    Германия аҳолисидан ҳали ҳам ижтимоий масофаланишга риоя қилиш, дўконлар ва жамоат транспортида тиббий ниқоб таққан ҳолда ҳаракатланиш сўралмоқда. Карантин чекловлари уч ҳафта аввал қўлланила бошлаган. Берлинда ушбу тақиқлар сабаб эпидемия тарқалишининг салбий сценарийси амалга ошмаганлиги айтилмоқда.

    Германиядаги иқтисодий танглик сабаб бир нечта ҳудудларнинг раҳбарлари ҳамда катта корхоналар вакиллари карантинни тезроқ бекор қилишни сўраган. Аммо Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу талаб ва илтимосларни рад этган. Шу сабабли ҳам келаси ҳафтадан асосан кичик ва ўрта бизнес бўйича чекловлар аста-секин, босқичма-босқич бекор қилиниши бошланади

    Германияда жами 133 200 нафар киши коронавирус юқтириб олган. Мамлакат бу борада дунёда 5-ўринни эгаллаб турибди. Бироқ ўлим кўрсаткичи бўйича вазият анча оғир, Германияда 3592 нафар киши COVID-19’дан вафот этган: бу Эрон ва Бельгияга нисбатан камроқ.

    Tagesspiegel маълумотларига кўра, карантинга ҳамма ҳудудларда ҳам бирдек риоя этилмаяпти. Масалан, Баварияда 35 минг нафар инсон коронавирусга чалинган (995 киши вафот этган), Шимолия Рейн-Вестфакута ва Баден-Вюртембергда 27 минг нафар одам COVID-19 юқтириб олган. Тюрингияда 1564 нафар, Саксонияда 1239 нафар, Мекленбург-Померанияда 624 нафар кишида (12 нафари вафот этган) коронавирус аниқланган.

    Берлинда эпидемия даври давомида 4870 нафар инсон касалликка чалинган, 74 нафар бемор вафот этган.

    Мавзуга доир: 

    • ЖССТ раҳбари коронавирус туфайли жорий этилган чекловларни олиб ташлаш бўйича тавсиялар берди
    • Испания ва Италияда бир қатор компаниялар учун карантин чоралари енгиллаштирилди
    Жонс Ҳопкинс университети 15 апрелдаги статистикасига мувофиқ COVID-19 билан касалланиш сони бўйича АҚШ (610 минг киши) етакчилик қилмоқда, кейинги ўринларда Испания (178 минг киши), Италия (162 минг киши), Германия (133 минг киши), Франция (131 минг киши), Буюк Британия (95 минг киши) ва Хитой (83 минг киши) бормоқда.

    16.04.2020, 09:40   Изоҳ (0)   18528
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россиялик шифокорлар америкалик олимларнинг COVID-19 бўйича тадқиқот хулосаларига баҳо берди

    16.04.2020, 09:13

    Францияда 700 га яқин ҳарбий денгизчи коронавирус юқтириб олгани маълум бўлди

    16.04.2020, 08:35

    Лондонда COVID-19 билан касалланган эр уйдан кетишини талаб қилган рафиқасини уриб ўлдирди

    16.04.2020, 07:10

    Чилида коронавирусдан ўлганлар сони тузалганлар статистикасига қўшиб ҳисобланмоқда

    16.04.2020, 06:57

    АҚШда коронавирусга қарши ўтказилаётган тестлар сони кескин қисқарди

    16.04.2020, 06:28

    Қозоғистонда тиббий ниқоб ва қўлқоплар утилизация қилинмоқда

    16.04.2020, 06:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    Ипотека Банк OTP Group ўзини ўзи банд қилганларга янги ипотека дастурини ишга туширди: ҳужжатларсиз, асаббузарликсиз, самарали натижалар билан


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    “Akkermann цемент” халқаро форуми: қурилиш материаллари соҳасидаги муаммолар кенг таҳлил қилинди


    InfinBANK Visa Direct орқали халқаро пул ўтказмаларига қўйилган лимитларни оширди 


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    UZTELECOM 10 Гбит/с тезликдаги уй интернетини фойдаланувчиларга тақдим этди


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    Acıbadem шифохоналар тармоғида қон касалликларини замонавий даволаш усуллари: лейкоз ва бошқа касалликлар


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда

     

    Тавсия этамиз

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

    Ўзбекистон | 27 май, 23:05

    “Дарё” дайжести: 27 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 27 май, 22:50

    Жанубий Кореянинг энг машҳур ва бахтиёр 10 нафар жуфтлиги

    Кино | 27 май, 22:20

    Йил бошидан буён чегарадан қарийб 40 кг заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди – Божхона қўмитаси

    Ўзбекистон | 27 май, 22:05

    Назорат кучайса, меҳр камаядими? Олимлар қаттиққўл оналар фарзандига қандай таъсир қилишини аниқлади

    Аёллар саҳифаси | 27 май, 21:40

    Янгийўл тумани ва Янги Тошкент яқинида йирик юк станциялари барпо этилиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 27 май, 21:39

    Ўзбекистон Суперкубоги. “Насаф” пенальтидан урилган гол эвазига “Андижон”ни мағлуб этди

    Спорт | 27 май, 21:38
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.