Чили ҳукумати коронавирусдан вафот этганлар ҳақидаги статистикани касалликдан тузалганлар ҳақидаги рақамларга қўшиб юборгани маълум бўлди. Сабаби коронавирусдан вафот этганлар ҳам «энди касалланмаётган беморлар» рўйхатига киради. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Хайме Маналич маълум қилган, деб хабар бермоқда Newsweek.
«Бизда 898 нафар бемор коронавирус билан касалланмаяпти, улар бошқалар учун инфекция ташувчиси эмас ва биз уларни тузалганлар сафига қўшиб ҳисоблаймиз. Улар карантинда 14 кун давомида ўтирган ва ушбу оралиқда вафот этган фуқаролардир», – дея Чили ҳукумати вакилининг сўзларини келтирган нашр.
Чили ҳукуматининг ушбу статистикани қачондан бошлаб шундай юритаётгани ҳақида ҳам маълумот йўқ. Халқаро статистикани юритаётган ташкилотлар ҳам Чили давлат органлари берган маълумотлар асосида ҳисобот тайёрлаган.
Жонс Ҳопкинс университети берган маълумотда 15 апрель ҳолатига кўра, Чилида 7,9 минг нафар одам коронавирус юқтириб олган, 92 нафар одам ундан вафот этган ва 2,3 минг нафар киши COVID-19 инфекциясидан тузалган.
Изоҳ (0)