Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Халқаро валюта жамғармаси томонидан эълон қилинган коронавирус пандемияси шароитида жаҳон иқтисодиётининг ривожланиши прогнозига кўра, 2020 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг ўсиши 1,8 фоизни ташкил қилиши мумкин.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Таҳлилчиларнинг фикрича, жаҳон ЯИМнинг 2020 йилдаги ўсиши 3 фоизга пасайиши мумкин, бу кўрсатгич 2008—2009 йилларда бўлган молиявий инқирозга нисбатан анча ёмон ҳисобланади.

ХВЖ Ўзбекистон ЯИМнинг ўсиши 2019 йилдаги 5,6 фоиздан 2020 йилда 1,8 фоизга тушишини тахмин қилмоқда. Бундан ташқари, 2021 йилда мамлакатда иқтисодий ўсиш тикланиб, 7 фоизни ташкил қилиши мумкин.

Жамғарманинг ҳисоботига кўра, Қозоғистон ЯИМ 2,5 фоизга (2019 йилдаги прогноз 4,5 фоиз), Қирғизистонда эса 4 фоизга (2019 йилдаги прогноз 4,5 фоиз) пасайиши мумкин. Тожикистон иқтисодиёти 2020 йилда 1 фоизга (2019 йилдаги прогноз 7,5 фоиз), Туркманистон иқтисодиёти эса 1,8 фоизга ўсади (2019 йилдаги прогноз 6,3 фоиз).

Аввалроқ Халқаро валюта жамғармаси COVID-19 сабаб дунё иқтисодиётининг ўта оғир қулашини прогноз қилгани ҳақида хабар берилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон банки 2020 йилда Ўзбекистон ЯИМининг ўсиш даражаси 1,6 фоизга тенг бўлишини прогноз қилган. Осиё тараққиёт банки эса 2020 йилда Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш 4,7 фоизни ташкил этишини тахмин қилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Кремль Путиннинг «сафарбар этилганларнинг оналари» билан учрашувини қандай ташкиллаштиргани маълум бўлди
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида 4 декабрь куни қор ёғади
Спорт
Жердан Шакири Месси ва Роналдуга етиб олди