Россиялик санъаткор Эдита Пьеханинг қизи хонанда Илона Броневицкая карантин бошланмасидан олдин 21 тонна гречка ва 30 килограмм саримсоқ сотиб олганини айтиб ўтди, деб ёзади «Korrespondent.net».
Броневицкая шунча маҳсулотни у объектларидан бирида меҳнат қилаётган ишчилар учун сотиб олган.
«У ерда 15 нафар ишчи бор. Мен уларни ҳеч қаерга чиқармаяпман. Ўзини асраганни Худо ҳам асрайди. Яна 30 килограмм саримсоқ ҳам сотиб олдим. Мен одамларни боқишим керак», — дейди хонанда. Броневицкая, шунингдек, ўғли Стас Пьеха ўз уйида карантинни ўтказаётганини айтган.
«Онам Эдита ҳам ўз уйида. Унинг ҳаётида унча кўп нарса ўзгаргани йўқ. Ёнида доим одамлар бор. Мен уларга уйга ҳеч кимни киргизманглар, деганман. Ҳайдовчи уйнинг эшиги тагига керакли маҳсулотларни қўйиб кетади. Онам ажойиб жойда, ўрмон яқинида, яшайди», — дейди Броневицкая.
Изоҳ (0)