• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Коронавирус: пандемия бўйича 14 апрелнинг асосий хабарлари

    Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, коронавирус оқибатида вафот этганлар сони дунё бўйича 120 мингдан ошиб кетди. Инфекция билан касалланганлар сони 2 миллион кишига яқинлашиб қолди. Коронавирус пандемияси бўйича 14 апрелнинг асосий хабарлари.

    Жаҳондаги вазият

    Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра:
    • Дунё бўйича инфекция билан касалланганлар — 1 935 646 киши;
    • Касалликдан тузалганлар — 464 398 киши;
    • Инфекция оқибатида вафот этганлар — 120 914 киши.
    АҚШ коронавирус қурбонлари ва касалланганлари сони бўйича дунёда биринчига айланган: шу кунга қадар мамлакатда вирус оқибатида 23 654 та ўлим ҳолати қайд қилинган, 582 634 киши касалланган. Россияда коронавирусга чалинганлар сони 18 328 кишига, вафот этганлар сони эса 170 нафарга етди. Қозоғистонда коронавирус билан касалланганлар сони 1179 кишига, қурбонлар эса 14 кишига етди. Қирғизистонда коронавирус билан касалланганлар сони 430 кишига етди. Таъкидланишича, касалларнинг 11 нафари оғир аҳволда.

    Ўзбекистондаги вазият

    Ўзбекистонда 14 апрель соат 15:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олган фуқаролар сони 1113 нафарга етди. Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 13 апрель куни 133 тага кўпайди. Бу янги рекорд. Бундан аввал фақат бир марта — 6 апрелда 115 кишида коронавирус қайд этилганди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Шу кунгача 99 киши коронавирусдан соғайгани маълум қилинди. Инфекция оқибатида тўрт киши вафот этган.

    Чет элдаги камида 23 ўзбекистонлик коронавирусга чалинган, уларнинг уч нафари (барчаси АҚШда) вафот этган. Вафот этганлардан бири Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли шашмақом ижрочиси Рустам Самарқандий эди.

    Жаҳонда нима гап?

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)нинг расмий вакили Маргарит Харрис Женевада бўлиб ўтган брифингда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият баъзи мамлакатларда яхшилана бошлагани, бироқ пандемия дунёда ўз чўққисига чиқмаганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, янги қайд этилаётган ҳолатларнинг 90 фоизи Европа мамлакатлари ва АҚШга тўғри келади.

    Мавзуга доир: 2018 йилда суратга олинган корейс сериалида коронавирус тарқалиши прогноз қилингани аниқланди — видео

    Аввалроқ ЖССТ раҳбари коронавирус туфайли жорий этилган чекловларни олиб ташлаш бўйича тавсиялар берганди. Австрия, Италия ва Испания карантин чекловларини енгиллаштиришни бошлади.

    Фото: EPA

    Фото: EPA

    Туркия парламенти коронавирус пандемияси туфайли 90 мингга яқин маҳбусни вақтинча озод қилишга қарор қилди. Қарорга кўра, маҳкумлар 31 майгача озод этилади, сўнг жазо муддатини ўташни давом эттиради. Бу вақтга қадар пандемия чекинмаса, озодликда юриш муддати узайтирилиши мумкин. Оғир жиноятлар, террорчилик ҳаракатлари, аёлларга нисбатан зўравонликда айбдор деб топилган шахслар вақтинча озод қилинишга даъвогарлик қила олмайди. Аввалроқ коронавирус туфайли АҚШда минглаб маҳбуслар озод қилиниши, Бразилиядаги қамоқхонадан 400 га яқин маҳбус қочиб кетгани хабар берилганди.

    Австрияда 14 апрелдан бошлаб коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида жорий этилган чекловларни аста-секин бекор қилиш бошланади. Бир ойлик карантиндан сўнг майдони 400 метр квадратгача бўлган, шунингдек, барча қурилиш ва боғдорчиликка оид дўконлар қайта иш бошлайди.

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адан Гебрейесус коронавирус туфайли жорий этилган чекловларни олиб ташлаш бўйича тавсиялар берди. Унинг сўзларига кўра, давлатлар чекловларни олиб ташлашдан олдин бир қатор чораларга амал қилинганига ишонч ҳосил қилиши керак. Хусусан, ҳукумат вируснинг одамдан одамга юқишини, касалланиш бўйича вазиятни назорат қила олиши лозим. Соғлиқни сақлаш тизими ҳар бир COVID-19 ҳолатини аниқлаш, текшириш, изоляция қилиш ва даволаш имкониятига эга бўлиши керак.

    Фото: Sputnik

    Фото: Sputnik

    Тожикистоннинг Бохтар шаҳрида хориждан келган тожикистонликлар карантинда сақланаётган маҳаллий клиник шифохоналардан бирининг ходимаси вафот этди. Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқароларни Тожикистон ҳудудида коронавирус инфекцияси тарқалгани тўғрисидаги миш-мишларга ишонмасликка чақирмоқда.

    АҚШ давлат котиби Майкл Помпео Германиянинг Bild нашрига берган интервьюсида келажакда коронавирус пандемиясининг айбдорлари топилиши кераклигини айтиб, Хитой ушбу касаллик ҳақида вақтида хабар бермаганини таъкидлади. «Хитойнинг Ухань шаҳрида бошланган бу вирус, бу эпидемия ҳақида вақтлироқ хабар топмаганимиздан афсусдамиз. Хитой ҳукумати, Хитой Коммунистик партияси бу маълумотларни ўз вақтида тақдим этмади», — деган Майкл Помпео.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Бирлашган Араб Амирликларида ўтган бир сутка ичида 398 кишида коронавирус аниқланди. Бутун мамлакат бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 4521 кишини ташкил этмоқда

    Ўзбекистонда нима гап?

    Шавкат Мирзиёев 14 апрель, сешанба куни, глобал инқироз ва пандемия шароитида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги олдида турган долзарб вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши аввалида коронавирус инфекциясига қарши кураш доирасида мамлакатда амалга оширилаётган ишларга яна бир бор алоҳида тўхталиб ўтди.
    Айниқса, ҳокимлар ва сектор раҳбарлари аҳолининг энг муҳим ҳаётий эҳтиёжларини тўлиқ таъминлаш, нарх-навонинг ошиб кетмаслигига эришиш ва кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар самарадорлиги учун шахсан жавоб беради. Айни пайтда кам таъминланган, эҳтиёжманд ва ёрдамга муҳтож оилаларга мурувват ва саховат кўрсатиш, уларнинг ҳолидан хабар олиш, бу каби эзгу ташаббусларни кўпайтириш жойлардаги барча мутасадди раҳбарларнинг асосий вазифаларидан бири бўлмоғи лозим.

    Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти

    Транспорт вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Наврўз Ашурматов Республикадаги аэропортлар иш фаолияти ва авиапарвозларнинг қайта тикланиши ёки чеклов чораларининг узайтирилиши Республика махсус комиссияси томонидан эълон қилинишини маълум қилди.

    Ўзбекистонда коронавирус сабабли пенсия пуллари май ойидан бошлаб пластик карталарда тўланади, валюта алмаштирадиган банкоматлар кўпайтирилади. Пенсионерлар томонидан банк карталарини очиш ва унга эга бўлиш учун Халқ банки бўлимларига бориш талаб этилмайди.

    Ўзбекистонда карантин тадбирлари эълон қилинган вақтдан бугунги кунга қадар карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами 59 921 та ҳолат аниқланди. Қайд этилишича, энг кўп — 10 100 та қоидабузарлик Тошкент шаҳрида қайд этилган. Тошкент вилоятида эса бундай ҳолатлар сони 8 588 тани ташкил этмоқда.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Хоразмда ҳарбий қисмдаги карантиндагилар орасида коронавирус тарқалгани ҳақидаги хабарларга аниқлик киритилди. «23—24 март кунлари ушбу ҳарбий қисмдаги карантин пунктида 492 нафар фуқародан COVID-19 короновирус касаллигини аниқлаш мақсадида текшириш учун намуналар олинди. 25—27 март кунлари вирусологик текширувлар натижасига кўра, 7 нафар мусбат натижа қайд қилинди», — дейди Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков.

    Тошкентдаги 17-шаҳар клиник шифохонаси ва 8-оилавий поликлиника карантинга ёпилди. Ушбу хабарни бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков АОКАда ўтказилган брифинг вақтида тасдиқлаган.

    Фото: Telegram

    Фото: Telegram

    Марғилон шаҳридаги деҳқон бозори ҳудудида ИИБ пост-патруль хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ходими калтакланди. Маълум бўлишича, 12 апрель куни соат 15:30 да вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ ходими бозор ҳудудидаги автотураргоҳга кириш қисмида юзига ниқоб тақмай нон сотаётган 18 ёшли Д.Қ.дан ниқоб тақиб олишни талаб қилган. Бунга жавобан, Бош прокуратура ахборотида таъкидланишича, фуқаро ИИБ ходимининг юз ва оёқ соҳаларига уриб, тан жароҳати етказган. Жараённинг бошқа тафсилотлари маълум қилинмаган.

    Ўзбекистонда карантин даврида Президент виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналари мурожаатларни кўриб чиқишни давом эттирмоқда.

    Фото: Тошкент шаҳридаги Халқ қабулхонаси

    Фото: Тошкент шаҳридаги Халқ қабулхонаси

    Бугун бутун дунё COVID-19 касаллиги билан курашиш учун ҳаракат қилмоқда. Пандемия Марказий Осиё халқлари учун қанчалик таниш? Тарих аввал бундай вазиятга дуч келганми? «Дарё» колумнисти Жаҳонгир Остонов XIX—ХХ асрларда Туркистонда юз берган эпидемиялар, хусусан, вабо тарихи ҳақида маълумот беради.

    Ҳар куни кечқурун фақат битта хабар жўнатамиз. «Дарё» оқшоми — кун давомида рўй берган барча воқеа-ҳодисалар дайжести Telegram-канали: @daryooqshomi

    14.04.2020, 21:09   Изоҳ (0)   125231
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 15 апрель куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

    14.04.2020, 20:53

    «Карантинни қачон бекор қилишни халқимиз билан бамаслаҳат, ҳар томонлама чуқур ўйлаб, албатта, кўриб чиқамиз» — Шавкат Мирзиёев

    14.04.2020, 20:40

    Шавкат Мирзиёев: «Ҳокимлар ва сектор раҳбарлари кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш ишларига шахсан жавоб беради»

    14.04.2020, 20:16

    Транспорт вазирлиги Ўзбекистонда авиақатновлар қачондан бошлаб қайта тикланишига ойдинлик киритди

    14.04.2020, 20:08

    Ўзбекистонда коронавирус сабабли пенсия пуллари май ойидан бошлаб пластик карталарда тўланади, валюта алмаштирадиган банкоматлар кўпайтирилади

    14.04.2020, 19:36

    Ўзбекистон Бош прокуратураси, ДХХ, ИИВ тергов органларида янги лавозим жорий этилиши кутилмоқда

    14.04.2020, 18:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими



    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украина ва Россия асирлар айирбошлашни якунлади (фото)

    Дунё | 25 май, 21:16

    Суперлига. “Навбаҳор” ўз майдонида йирик ҳисобда ғалаба қозонди

    Спорт | 25 май, 20:49

    Бразилияда колага ружу қўйган эркак организмидан 35 та тош чиқди (видео)

    Дунё | 25 май, 20:37

    Исроил барча фаол пиёда ва зирҳли бригадаларини Ғазога киритди 

    Дунё | 25 май, 19:15

    Трамп Гарвард университетида ўқийдиган хорижлик талабалар маълумотини сўради 

    Дунё | 25 май, 18:40

    Европанинг икки топ клуби япониялик футболчи учун курашмоқда

    Спорт | 25 май, 18:21

    Қозоғистонда чигирткаларга қарши дронлардан фойдаланилади

    Қозоғистон | 25 май, 18:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.