• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда коронавирус сабабли пенсия пуллари май ойидан бошлаб пластик карталарда тўланади, валюта алмаштирадиган банкоматлар кўпайтирилади

    Карантин сабабли Ўзбекистонда пенсия тўловларини босқичма-босқич банк карталари орқали тўлаш жорий қилиниши ҳақида хабар берилган эди. АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Марказий банкнинг Жамоатчилик билан алоқалар ва коммуникацион сиёсат департаменти директори ўринбосари Акмал Назаров карантин даврида пенсия пулларини пластик карталарда олиш масалалари бўйича саволларга жавоб берди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Акмал Назаровнинг қайд этишича, карантин шароитида нақд пулдан кўра пластик картадан фойдаланиш ҳам хавфсиз, ҳам самарали йўл ҳисобланади.

    Қайд этилишича, Республика махсус комиссияси тавсиясига асосан, аҳолига иш ҳақи ва пенсия тўловларини банк карталари орқали амалга ошириш чоралари кўрилмоқда.

    Унга кўра, пенсия тўловларини амалга ошириш:

    • 2020 йилнинг май ойидан бошлаб Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда барча вилоятлар марказларида истиқомат қилувчи аҳолининг пенсия тўловлари банк карталари орқали амалга оширилади;
    • кейинги ойлардан бошлаб ушбу чора-тадбирлар босқичма-босқич қолган ҳудудларда давом эттирилади.
    Бунда пенсионерлар томонидан банк карталарини очиш ва унга эга бўлиш учун Халқ банки бўлимларига бориш талаб этилмайди.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда карантин вақти доимий яшаш жойида турмаган пенсионерларга пенсия қандай тўланиши маълум қилинди

    Бунинг учун Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси томонидан фуқаролар тўғрисидаги керакли маълумотлар карта очиш учун Халқ банки бўлинмаларига электрон шаклда юборилади ва банк томонидан уларга карта очилади. Сўнгра ойлик пенсия тўловлари Пенсия жамғармаси бўлинмалари томонидан шакллантириладиган қайдномалар асосида фуқаронинг картасига ўтказилади.

    Халқ банкининг масъул ходимлари томонидан ушбу карталар уларнинг эгаларига барча санитар қоидаларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда яшаш манзиллари бўйича етказиб берилади.

    Халқ банки ходимлари томонидан пенсионерларга ўзларининг банк карталари етказиб берилган вақтда уни расмийлаштириш учун фуқародан фақатгина ариза ва унинг банк картасини қабул қилиб олганлиги тўғрисида имзо сўралади.

    Халқ банки банкоматларидан маблағларни нақдлаштириш бепул амалга ошириш мумкин бўлса-да, саломатлик нуқтаи назаридан ва айниқса, бугунги кунда тўловларни банк карталари орқали амалга ошириш тавсия этилади.

    Шунингдек, Акмал Назаров банк офислари мавжуд бўлмаган ҳудудларда ва банк хизматларидан фойдаланиш масаласида ҳам саволларга жавоб берди.

    Қайд этилишича, бугунги кунда барча асосий банк амалиётлари, шу жумладан, хорижий валютани сотиб олиш ёки сотиш, пул ўтказмаларини амалга ошириш, депозит операциялари, коммунал хизматлар ёки солиқ тўловларини амалга ошириш ва бошқа турдаги банк хизматларидан масофадан туриб, яъни уйдан чиқмаган ҳолда, мобил банк иловалари орқали фойдаланиш имконияти яратилган.

    Таъкидланишича, деярли барча банкларнинг мобил иловалари шундай функцияга эга. Бу функцияни топиш учун банк мижози ўзига хизмат кўрсатадиган банкнинг мобил иловаси билан танишиб чиқиши керак.

    Марказий банк томонидан банк инфратузилмаси етарли бўлмаган чекка ҳудудларда универсал кассалар ташкил этиш ҳамда аҳоли томонидан мурожаат бўлганда уларнинг яшаш манзилларига бориб банк хизматларини кўрсатиш юзасидан барча банкларга тегишли кўрсатмалар берилган.

    Ушбу универсал кассалар аҳолига пул ўтказмалари, хорижий валютани сотиб олиш ёки сотиш бўйича хизматларни тақдим этади.

    Шунингдек, банкларнинг мижозлари билан олдиндан келишилган ҳолда тегишли сўровларга биноан вақти-вақти билан маълум жойларга чиққан ҳолда бошқа чакана банк хизматлари ҳам кўрсатилади.

    Ўз навбатида, банклар санитария талабларига қатъий риоя қилиши ва ташриф буюрадиган барча ходимларни зарур жиҳозлар (махсус ҳимоя кийимлари, ниқоблар, қўлқоплар ва антисептик воситалар) билан таъминлаши, шунингдек, банк хизматлари кўрсатиб бўлингандан кейин ҳам ходимларни дезинфекция қилиш чораларини кўриши юзасидан талаблар жорий этилган.

    Тижорат банклари томонидан валюта операцияларини амалга ошириш учун аҳолига қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида тегишли банк инфратузилмаси яратилган. Нақд хорижий валютани сўмга айирбошлашга ихтисослашган автоматлаштирилган банкоматлар сони яқин келажакда 1000 дан зиёдга етказилади.

    Аввалроқ Наманганда пенсия тарқатган Халқ банки ходими коронавирусга чалингани ҳақидаги хабарлар асоссиз бўлиб чиққани, бу ҳақда видео улашган ИИБ ходими ишдан бўшатилгани ҳақида хабар берилганди.

    Эслатиб ўтамиз, Нукус ва Тошкент шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида «ўзини яккалаш» тартиби 6 апрелдан мажбурий тартибда жорий этилди. Унга кўра, 65 ёшдан ошган ҳамда сурункали касаллиги бўлган фуқаролар ўз уйларидан ўта заруратсиз ташқарига чиқиши қатъиян ман этилади.

    14.04.2020, 19:36   Изоҳ (0)   19622
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Бош прокуратураси, ДХХ, ИИВ тергов органларида янги лавозим жорий этилиши кутилмоқда

    14.04.2020, 18:35

    Ўзбекистон Марказий банкининг асосий ставкаси 15 фоизга туширилди

    14.04.2020, 18:06

    Ўзбекистонда карантин қоидаларига амал қилмаганлар сони 60 мингга яқинлашди

    14.04.2020, 17:50

    Ўзбекистон Миллий гвардияси қўмондонига янги ўринбосарлар тайинланди

    14.04.2020, 16:51

    Ўзбекистонда карантин даврида Президент виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналари мурожаатларни кўриб чиқишни давом эттирмоқда

    14.04.2020, 16:37

    Хоразмда ҳарбий қисмдаги карантиндагилар орасида коронавирус тарқалгани ҳақидаги хабарларга аниқлик киритилди

    14.04.2020, 15:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Иордания подшоҳи Ўзбекистонга келади 

    Ўзбекистон | 24 август, 18:30

    Туркияга ишлаш учун бориб, алданиб қолган аёл ортга қайтарилди 

    Самарқанд | 24 август, 18:21

    Исроил зарбалари сабаб қурбон бўлган ғазоликлар сони яна 63 кишига кўпайди

    Дунё | 24 август, 17:55

    Хитойда уч ёшли қизчанинг бошидан 15 см пичоқ чиқариб олинди

    Дунё | 24 август, 17:32

    Ҳаддан ошган мухлислар: даҳшатли таъқибларга учраган жаҳон юлдузлари

    Кино | 24 август, 17:10

    Россия НАТО чегарасидан 25 км узоқликда улкан объект қурмоқда (фото)

    Дунё | 24 август, 17:08

    “Бу қандайдир бемаънилик”. Татаристон президенти рус тилини билмаган муҳожир болаларни мактабга қабул қилмаслик ҳақидаги қонунни танқид қилди

    Дунё | 24 август, 16:06

    Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига ноқонуний аралашганлар энди жаримага тортилади

    Ўзбекистон | 24 август, 15:47
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.