Бутун дунёда пандемия тугаганидан кейин саёҳат туризмининг қайта бошланиш вақти тахмин қилинди
Туристлар коронавирус пандемияси сабаб тўхтаб қолган дунё бўйлаб саёҳатларини 2020 йилнинг кузидан олдин қайта бошлай олмайди. Бу ҳақда Daily Star нашри саёҳатчи-журналист Эоган Коррига асосланиб хабар берган.
Коррининг айтишича, ушбу муддатнинг қисқариши ёки узайиши туризм соҳасининг пандемиядан кейин қанча муддатда оёққа тура олишига бевосита боғлиқ.
Шунингдек, саёҳатчи-журналист туристларга яқин вақтларга режалаштирилган саёҳатларни ҳатто тур учун олдиндан тўлов амалга оширилган бўлса ҳам бекор қилмасликни тавсия қилган.
Мавзуга доир: Коронавирус сабабли сайёҳлар ғамхўрлигидан айрилган маймунлар Таиланд шаҳарларини ишғол этмоқда (видео)
2 апрелда Америка саёҳатлар ассоциацияси президенти Рожер Доу коронавирус пандемияси туризм келажагига яхшигина таъсир кўрсатиши ҳақида фикр билдирганди.