• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    ЖССТ COVID-19 юқтириб олганларнинг қайта касалланиш эҳтимолига баҳо берди

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг фавқулодда вазиятлар бўйича ижрочи директори Майкл Райаннинг сўзларига кўра олимлар ҳали ушбу саволга, яъни COVID-19 юқтирган одамда кейинчалик ушбу касалликнинг қайталаниши эҳтимоли қанчалик эканига жавоб қайтариш учун етарли даражада маълумотга эга эмас. Бу ҳақда Женевада ўтган анжуманда айтиб ўтилган, деб хабар бермоқда CNBC.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Тўлиқ тузалиш ва касалликнинг қайталаниши борасидаги саволларга ҳозир аниқ жавобимиз йўқ. Бу номаълум», — деган Райан.

    ЖССТнинг COVID-19 бўйича етакчи мутахассиси Мария ван Керкхове Шанхайда ўтказилган тадқиқотлар бўйича маълумотларни тақдим этди. Унинг айтишича касалликдан тузалганларнинг маълум қисмида антитана йўқ бўлган, айримларда эса бу борадаги жавоб аниқ намоён бўлган. Бироқ бу иккинчи қисмга кирувчиларнинг COVID-19 билан қайта касалланмаслик учун иммунитет шаклланганини англатмайди, дея қайд этди ван Керкхове. Унинг сўзларига кўра COVID-19’дан тузалганларни кўпроқ ўрганиш зарур (13 апрель ҳолатига кўра 300 минг нафардан кўпроқ одам коронавирусдан тузалган), сабаби бу орқали одамларда иммунитет пайдо бўлганми ёки йўқми, ушбу жараён уларни қанча вақт давомида ҳимоя қилиши борасида тушунчаларга эга бўлиш мумкин.

    Райаннинг айтишича, вирусли инфекцияни у билан аввал касалланган одамнинг қайта юқтириб олиши камёб ҳодиса эмас. Одатда бу каби ҳолатлар вирус организмдан тўлиқ йўқ қилинмаганида кузатилади.

    Апрелда Жанубий Корея юқумли касалликлар назорати ва профилактикаси маркази 50 нафардан кўпроқ беморларда улар COVID-19’дан тузалган деб топилганидан кейин яна коронавирус аниқлаган. Таиландлик тиббиёт ходимлари ҳам вирусга қайта чалиниш ҳолатлари кузатилганини маълум қилган.

    Март ойида Роберт Кох институти раҳбари Лотар Вилер COVID-19 пандемияси яна икки йилга чўзилиши мумкинлиги ҳақида гапирган ва одамларда вирусга қарши иммунитет пайдо бўлишига кўп нарса боғлиқлигини таъкидлаганди.

    Мавзуга доир: ЖССТ коронавирусдан сақланишнинг энг яхши йўлини маълум қилди

    10 апрелда «Роспотребнадзор» раҳбари Анна Попова антитана тести хулосаларига асосланиб, Россиянинг 3 фоиз аҳолисида COVID-19’га қарши иммунитет борлигини билдирган. Попованинг сўзларига кўра касалланганларнинг 20-25 фоизида инфекция аломатлари кузатилмаган.

    «Уларда касаллик аломатлари йўқ, сабаби бу одамларда инфекция ривожланаётгани йўқ. Бунда организмида коронавирус бор касаллик ташувчиларда иммунитет бор ёки йўқлиги номаълум», — деган Попова.

    ЖССТ раҳбари Тедрос Адан Гебрейесус 13 апрелда бўлиб ўтган брифингда COVID-19 устидан узил-кесил ғалабага хавфсиз ва самарали вакцина воситасида эриши мумкинлигини таъкидлаган. «COVID-19 жуда тезкор суръатларда ҳужум қилмоқда, чекиниши эса нисбатан секин кечмоқда», — деган ЖССТ раҳбари.

    Мавзуга доир: ЖССТ коронавирусдан сақланишнинг энг яхши йўлини маълум қилди

    ЖССТнинг расмий маълумотида айтилишича, 13 апрель ҳолатига кўра бутун дунёда коронавирус юқтириб олиш бўйича 1 миллион 773 мингта ҳолат қайд этилган, 111 минг нафардан кўпроқ одам COVID-19 оқибатида вафот этган. Жонс Ҳопкинс университети ҳисоб-китоблари бўйича 13 апрель ҳолати бўйича жаҳонда вирус билан касалланганларнинг умумий сони 1 миллион 872 нафарга, ундан вафот этганлар эса 116 минг нафарга етган.

    14.04.2020, 06:54   Изоҳ (0)   64797
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Путин Россияда коронавирус ҳали ўз чўққисига етмаганини маълум қилди

    14.04.2020, 06:25

    Шифокор кийимидаги Исо ҳайкали, «тузалаётган» Италия, торнадога учраган АҚШ. 13 апрель суратлари

    13.04.2020, 23:56

    Хитой COVID-19 нинг келиб чиқиши бўйича маълумотларни нашр қилишни тақиқлади. Энди бу борада ҳукумат билан келишиш талаб қилинади

    13.04.2020, 22:07

    Беларусда коронавирусга чалинган 29 киши вафот этди. Лукашенко уларнинг ўлимига коронавирус сабаб бўлмаганини айтди

    13.04.2020, 20:36

    Испания ва Италияда бир қатор компаниялар учун карантин чоралари енгиллаштирилди

    13.04.2020, 20:04

    АҚШ президентлигига номзод Жо Байденнинг собиқ ходимаси уни жинсий тегажоғликда айблади

    13.04.2020, 16:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп маъмурияти муҳожирларни Луизиана қамоқхонасига жойлаштиради — WSJ 

    Дунё | 8 август, 22:25

    Тошкентда электр таъминотини яхшилаш учун икки йилда 2,8 трлн сўм сарфланди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:23

    Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси миқдори оширилади

    Ўзбекистон | 8 август, 22:09

    Кутилмаган зарар: идиш-товоқ ювиш гели билан тозалаш мумкин бўлмаган 5 та буюм

    Аёллар саҳифаси | 8 август, 21:55

    Бухорода ЙПХ ходимига пора бермоқчи бўлган шахсга жиноят иши очилди

    Ўзбекистон | 8 август, 21:45

    Россия қўшнисига ҳамла қилган кун: Европанинг XXI асрдаги илк урушига 17 йил тўлди

    Дунё | 8 август, 21:35

    Хоразмда автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасида ёнғин чиқди

    Ўзбекистон | 8 август, 21:20

    Дональд Трамп ва Биньямин Нетаньяху Ғазодаги гуманитар вазият юзасидан тортишиб қолган

    Дунё | 8 август, 21:02

    АҚШ суд тизими маълумотлар базаси хакерлар хужумига учради 

    Дунё | 8 август, 20:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.