• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Одил Аҳмедов коронавирус, кўршапалак ва Хитой таомлари, Кевин де Брюйне ҳамда Ўзбекистонга қайтиши борасида

    Ўзбекистон терма жамоаси ва Хитойнинг «Шанхай СИПГ» клуби ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов Россиянинг Спорт24 нашрига интервью берди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Коронавирус, Хитойча интизом ва хайрия борасида

    — Одил яқинда Наманганга гуманитар ёрдам жўнатдингиз. Бу хайрли иш ҳақида айтиб берсангиз.

    — Ҳозир ҳаммага оғир. Шу сабаб Хитойда келиб бу ердан Ўзбекистонга шифокорлар ва касалхоналар учун керакли буюмларни юбордим. Керак бўладиган барчасини жўнатдик: қўлқоплар, ниқоб, кўзойнак ва кўплаб бошқа воситалар.

    — Коронавирус фақат Хитойни эмас бутун дунёни эгаллашини кутганмидингиз?

    — Бутун дунё бундан азият чекади деб ўйламагандим, албатта. Илк кунлари Ухандаги вирус ҳақида гапирилганда ҳеч ким унинг бу қадар глобал тус олишини кутмаганди.

    Мен коронавирус Ухандаёқ тўхтайди деб ўйлагандим. Бироқ, афсуски, бир ҳафта ўтиб бутун Хитой жабр кўрди. Бу ерда кўпчилик вирус Хитойдан ташқарига чиқмайди деб ўйлаганди. Бироқ энди ҳамма хавф остида... Бу даҳшатли ва қўрқинчли.

    — Хитойда рекорд вақт ичида шифохоналар ва тиббий марказлар қуриб битказилди...

    — Ҳукумат ва давлат нима деса, фуқаролар бунга амал қилади. Карантин дейилдими — барча хитойлик уйда ўтиради. Ўйлашимча, Хитой мана шу сабаб коронавирусни енгишга муваффақ бўлди. Фақат карантин орқали инфекцияни йўқотиш мумкин. Хитойда буни дарҳол тушунишди.

    Мен илк кунларни яхши эслайман, Ўзбекистонга кетаётган вақтим аэропорт йўлида бирорта ҳам машина йўқ эди. Мана бу тартиб интизом!

    — Ҳозир Хитойдаги ҳолат қандай?

    — Ҳаёт аввалги ҳолига қайтди. Кўчаларда халқ кўпайди, ҳамма жой очиқ. Одамларда олдингидек қўрқув йўқ. Ҳа, Шанхай аҳолиси ҳали ҳам ниқобларда юрибди, эҳтиёткорлик қилмоқда, бироқ умумий олганда ҳаммаси жойида.

    — Клуб раҳбарияти нима деяпти, Хитой чемпионати қачон бошланади?

    — Шанхайга келиб икки ҳафта карантин сақлаб уйда ўтирдим. Ҳозирда машғулотларни тўлиқ олиб боряпмиз. Мавсум қачон бошланиши ҳозирча номаълум. Билишимча, мавсум старт олиши учун — вирус буткул йўқолиши керак. Хитой вирусдан тўлиқ қутулмоқчи. Шундан кейингига футболга навбат. Ўйлашимача, июннинг боши ёки майнинг охирида.

    — Ҳозирда кўплаб клублар ходимлар ва футболчиларнинг маошини қисқартирмоқда. Сизларда вазият қандай?

    — Айтишларича, маошлар 30 фоизга қисқарар экан. Ҳозирча тўлиқ маълумот йўқ.

    Кўршапалак, Хитой овқатлари ва Россияга қайтиш варианти ҳақида

    — Уч йилдан ошиқ вақт мобайнида Хитойдасиз. Ҳаёт қандай?

    — Хитой — Россия каби жуда катта мамлакат... Бу ерда узоқ парвоз қиласан, кўплаб ўйинлар ўтказасан. Одамлар — ёқимли ва содда. Хитойликлар футболни ёқтиради, чемпионат мавсумдан мавсумга ривожланмоқда. Маҳаллий футболчилар савияли легионерлар ҳисобига тажриба тўпламоқда.

    — Хитой чемпионати Россияникидан нимаси билан фарқ қилади?

    — Россия футболи бирмунча аёвсиз ва яккакурашга бой, бу ерда эса кўпроқ техника ва комбинацияга асосланган ўйин.

    — Хитойда бўш вақтингизни қандай ўтказасиз?

    — Асосан уйда бўламан, айланишга жуда кам чиқаман. Китоб ўқиман, кино томоша қиламан, яқинларим билан суҳбатлашаман.

    — Кейинги режалар қандай? Сизнинг шартномангиз ҳам декабрь ойида тугайдими?

    — Ҳа, шартномам «1+1» кўринишида. Агар ҳаммаси жойида бўлса уни узайтираман.

    — Фараз қилинг, сизга Россия чемпионатидан таклиф тушди...

    — Энди ёш эмасман, кейинги йили 34 ёшга кираман. Россиядан таклиф бўлади деб ўйламайман. Ҳақиқатга яқин вариант — уйга, Ўзбекистонга қайтиш.

    — Хитойда нимага кўникиб бўлмайди?

    — Овқатига. Ҳарчанд уринмай, ўзимни бунга мажбур қила олмадим.

    — Биз аста секин кўршапалак мавзусига келиб қолдик...

    — Бу фараз тўғри эканига шубҳам бор. Кимдир Уханда кўршапалак еб, касаллик юқтириб олиши... Эҳтимоли жуда кам. Эшитишимча, вирус қандайдир лабораториядан чиққан.

    — Ҳалк билан тез тез Россия ҳақида гаплашиб турасизми?

    — Ҳа, у Россияни соғинганини айтади. Айниқса Санкт-Петербургнинг гўзалликларини соғинади. Унга Питер ёқарди. Шаҳар унинг қалбидан жой олгани кўриниб туради.

    — Россиядаги собиқ жамоадошларингиз билан алоқага чиқиб турасизми?

    — «Анжи»да Лёша Иванов билан танишганман — яхши йигит, суҳбатлашиб турамиз. «Краснодар»дан эса ўзбек йигити Николай Марков билан. Бори шу, қолганлар билан афсуски, алоқалар узилган.

    — Умуман олганда Россия футболини кузатасизми?

    — Агар бу ерда жуда кеч бўлиб кетмаса — РПЛни мунтазам кузатиб бораман. Ахир 6 йил Россияда тўп сурганман — ўзинг учун қадрли бўлиб қолган чемпионатни кузатмаслик мумкин эмас.

    — «Анжи»даги ҳозирги ҳолатдан хабарингиз борми?

    — Албатта. Бу ишлар мени ҳайрон қолдирди — шундай тарих ва мухлисларга эга жамоа бундай ҳолатда қолгани ачинарли. Доғистонда футболни севишади, футбол билан яшашади. Шу сабаб бу ҳудуд учун катта фожиа. Бироқ умид қиламанки, Сулейман Керимовдек одамлар яна топилади ва Доғистонга катта футбол қайтади.

    — Хитойдаги бирорта стадион Краснодар аренаси билан тенглаша оладими?

    — Йўқ. Хитойдаги ареналар ёмонроқ. Ҳеч бири «Краснодар» стадионига тенг кела олмайди.

    Шомуродов, Мамаев ва Кокорин воқеаси, Одил Жуниор ҳақида

    — Элдор Шомуродов — Ўзбекистоннинг 2019 йилдаги энг яхши ўйинчиси, ҳозир РПЛда ҳам яхши ҳаракат қилмоқда. Сиз унда бундай потенциални кўрганмидингиз?

    — Характер, тезлик, бўй — бу ҳозирда футбол учун жуда муҳим. Унда ҳар доим истеъдод бўлган, шунчаки вақт керак бўлди. Элдор ўз потенциалини кўрсата олди. У топ даражада ҳаракат қилмоқда!

    — Ҳозир унга Европадан қизиқиш бор. Элдор АПЛда ўйнаб кета оладими?

    — Агар аниқ вариантлар бўлса, кетиш керак. Россия чемпионати энди кучсиз эмас, РПЛда бунча гол уриш осонмас. Шомуродов Европада ўйнашга тайёр.

    — Фёдор Смоловда ЖЧ—2018 олдидан «Сельта»дан яхшироқ бир қатор жиддий вариантлар бор эди, 29 ёшда бирданига Ла Лига йўл олиш...

    — Ҳаммасининг ўз вақти соати бор, у кетиб тўғри қилди. Федя «Краснодар»даги каби яхши футбол намойиш қила олишига ишонаман. Умид қиламанки, Испанияда ҳам гол уришда давом этади. Бунинг учун унда салоҳият бор.

    — Мамаев ва Кокорин ишига муносабатингиз?

    — Агар оддий одамлар билан бундай иш содир бўлганда, бу қадар қаттиққўллик кўрсатилмасди. Бироқ ҳаммаси ортда қолди. Йигитлар ўйнашда давом этмоқда — Мамаев учун хурсандман. Кокорин ҳам танаффусдан аввал яхши формага чиққанди.

    — Ўзбекистондаги футбол мактабингиз ҳақида гапирсангиз?

    — Менда иккита мактаб бор — бири Тошкентда, бошқаси туғилган шаҳрим Наманганда. Аста секин ишлаяпмиз, болаларга барча керакли билимларни беряпмиз. Менинг пайтимда ҳозиргидек шароит ва майдонлар бўлмаган.

    Бир қатор иқтидорли футболчиларни эслайман, бироқ улар маҳалладан ташқарига чиқа олмаган. Чунки уларга профессионал футболчи бўлиб етишиш учун шароит ва пул берилмаган. Кўплаб мисолларни биламан, масалан, кўпчиликда Тошкентга бориш ва ўйнаш учун пул йўқ эди. Шу сабаб она шаҳримда футбол мактаби очдим. Барча иқтидорли болалар учун шароитлар текинга қилиб берилади.

    — Сизда икки нафар ўғил фарзанд бор. Уларни футболчи қиласизми?

    — Менимча, улар футболга қизиқмайди. Агар шундай бўлса, уларни куч билан футболга бермайман.

    Блиц

    — Сизга қарши ўйнаган энг кучли футболчи.

    — Кевин де Брюйне.

    — Энг кучли шерик.

    — Виллиан.

    — Ўз иқтидорини тўлиқ намойиш эта олмаган футболчи.

    — Олег Шатов. У улкан марраларга эришади деб ўйлагандим. Ундан кўпроғини кутгандим.

    — МДҲ мамлакатлари футболчилари ичида энг кучлиси ким?

    — Генрих Мҳитарян.

    — Сўнгги ўн йилликда МДҲнинг энг кучли уч нафар футболчиси.

    — Мҳитарян, Жирков, Дзюба.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

    13.04.2020, 22:19   Изоҳ (0)   83905
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Футбол тарихидаги энг яхши дарвозабонлар аниқланди. 1-ўринда Жанлуижи Буффон

    13.04.2020, 18:18

    «Реал»нинг ёзги трансфер вақтидаги мақсадлари маълум бўлди

    13.04.2020, 16:46

    Мюллердан Лукакугача. Жаҳон футболида етарлича баҳо берилмаган ўйинчилар аниқланди

    13.04.2020, 15:44

    Ҳарри Кейн «Манчестер Юнайтед»га ўтмоқчи, бироқ «Тоттенҳэм» уни АПЛ клубларига сотмоқчи эмас

    13.04.2020, 14:45

    Сервер Жепаров 14 кунлик карантиндан сўнг: «Шифокорларнинг бу ишлари — қаҳрамонлик»

    13.04.2020, 13:46

    Коронавирус Ўзбекистон клубларига молиявий томондан қандай таъсир қилади? Диёр Имомхўжаев жавоб берди

    13.04.2020, 12:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ердан 4 ярим ёруғлик йили узоқлигида янги сайёра ва юлдуз аниқланди

    Дунё | 10 август, 00:10

    “Украина тақдири европаликлар иштирокисиз ҳал қилинмаслиги керак” — Эммануэл Макрон

    Дунё | 9 август, 23:30

    Ўзбекистонда иш берувчиларга қўйилган айрим талаблар бекор қилинади

    Ўзбекистон | 9 август, 23:01

    “Ан-Насср” “Бавария” футболчисига қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 9 август, 22:24

    “Ҳизбуллоҳнинг қуролсизлантирилишига қаршимиз” — Эрон расмийси

    Дунё | 9 август, 22:20

    Индонезия Ғазо жабрдийдалари учун кимсасиз оролда шифохона очади

    Дунё | 9 август, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.