• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Азиз Абдуҳакимов: Ўзбекистонда «онлайн туризм» ва «масофавий спорт» ривожлантирилади

    Ўзбекистонда «онлайн туризм» ва «масофавий спорт» ривожлантирилади, деб хабар бермоқда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов маълум қилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Унинг айтишича, Ўзбекистонда карантин ва ўз-ўзини изоляция қилиш режими ҳукмрон бўлса ҳам, қўл қовуштириб ўтириш керак эмас, аксинча, ушбу сокинлик давридан унумли фойдаланиб, соҳаларни ривожлантиришда янгидан янги усуллар ва жиҳозларни қўллаш лозим.

    «Айни дамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг ҳузуридаги Миллий ПР маркази Ўзбекистонда туризм бўйича виртуал саёҳатларни амалга ошириш имконини берувчи online-tourism.uz сайтини йўлга қўйиш устида ишламоқда. Бу Ўзбекистон бўйлаб виртуал саёҳат қилиш имконини тақдим этувчи биринчи платформа бўлади», — дейди у.

    Азиз Абдуҳакимовнинг таъкидлашича, режага кўра ушбу сайт асосан уч йўналишни қамраб олади:

    Сайёҳлар учун. У Ўзбекистон бўйлаб виртуал турларни амалга ошириш имконини беради.

    Туристик соҳа вакиллари учун. Меҳмонхоналар эгалари ва менежерлари, туроператорлар, меҳмон уйлари, гидлар ва бошқалар билан ҳамкорлик кучайтирилиб, соҳани янада ривожлантиришга оид ишлар амалга оширилади. Платформа ёрдамида дунёдаги сўнгги трендлар, янгиликлар бўйича вебинарлар, онлайн мушоҳадалар йўлга қўйилади, онлайн қўлланмалар тақдим этилади. Инқироз ва ундан кейинги даврда уларнинг бандлиги таъминланади.

    Туризмга оид янги лойиҳаларни амалга оширишни истаган стартаперлар учун. Бунда туризмни ривожлантиришга оид янги лойиҳалар, стартаперлар ҳақидаги маълумотлар жамланади, онлайн маслаҳат бериш йўлга қўйилади. Креатив ғояларга эга кишиларга лойиҳаларни амалга ошириш учун грантлар ажратилиши режалаштирилган.

    Азиз Абдуҳакимовнинг билдиришича, «масофавий спорт» доирасида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан бирга Ўзбекистоннинг тажрибали спорт усталари ва мураббийлари иштирокида турли видеороликлар ишлаб чиқилмоқда. Уларнинг карантин даврида жисмоний фаолликни сақлаб қолиш, спорт билан боғлиқ фаолиятни бошлашга доир маслаҳат ва тавсиялари берилмоқда.

    Шунингдек, ижтимоий тармоқларда турли қизиқарли челленжлар ва беллашувлар ўтказилмоқда. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги 6—26 апрель кунлари #UydaQol! #HayotgaQo‘shil! челленжини йўлга қўйди. Унда қатнашиш учун карантин даврида уйда оила аъзоларингиз билан бирга бадантарбия ва спорт машғулотларини бажариш, сўнгра уни видеога олган ҳолда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларга жойлаш ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг расмий саҳифалари билан улашиш талаб этилади. Ҳар 4 кунда 3 кунлик ғолиблар аниқланиб, вазирлик томонидан тақдирлаб борилади.

    Аввалроқ Ўзбекистон дунёда коронавирус тарқалгани туфайли тахминан бир миллиард доллар йўқотиши мумкинлиги хабар берилган эди. Вазирлар Маҳкамасида бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов бошчилигида мамлакатга коронавирус кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича республика махсус комиссияси аъзолари иштирокида ўтказилган видеоселектор йиғилишида мутасадди ташкилотлар томонидан коронавируснинг туризм соҳасига салбий таъсирини камайтириш бўйича тегишли таклифлар ишлаб чиқилганди.

    Президентнинг «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги  фармонига кўра, туроператорлар, турагентлар ва туризм соҳасида меҳмонхона хизматлари (жойлаштириш хизматлари) кўрсатувчи субъектлар юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод қилинган.

    11.04.2020, 15:08   Изоҳ (0)   37167
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Нурмат Отабеков: Уйда қолинг, уй юмушлари билан банд бўлинг

    11.04.2020, 11:12

    Тошкентда коронавирусдан даволанаётган 212 беморнинг 13 нафари оғир аҳволда

    11.04.2020, 10:44

    Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 694 кишига етди

    11.04.2020, 10:00

    Тошкент шаҳар ҳокими Тошкент шаҳридаги ижарага уй берувчиларга мурожаат қилди

    11.04.2020, 08:04

    Ҳукумат аъзолари ЕОИИ билан ҳамкорлик масалалари бўйича депутатларнинг саволларига жавоб қайтарди

    11.04.2020, 07:45

    Бухорода транспортдан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатномани қалбакилаштирган ҳайдовчига жиноят иши қўзғатилди

    11.04.2020, 07:03
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Uzbekistan Airports боди-камералар хариди юзасидан тендер натижалари бекор қилинганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 24 август, 08:59

    Ўзбекистонга бензин неча пулдан импорт қилинади?

    Ўзбекистон | 24 август, 08:22

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.