Италияда чоп этиладиган мода ҳақидаги Vogue журнали илк марта оқ рангдаги бўш муқова билан чоп этилади. Бу ҳақда нашрнинг Instagram’даги саҳифасида маълум қилинди.
Нашр таҳририяти «одамлар ҳалигача вафот этаётган, шифокор ва ҳамширалар ўз ҳаётини хавф остига қўяётган пайтда бошқа нарсалар ҳақида гапириш ноўрин бўлади» деб ҳисоблагани учун шундай йўл тутилганини ёзган.
Муқовага оқ ранг танлангани эса бир вақтнинг ўзида жуда кўп маъно англатади. Қайд этилишича, оқ ранг ҳурмат, қоронғиликдан кейин келадиган ёруғлик ҳамда шифокорлар формаси рангини билдиради.
Vogue’нинг ижодий директори Фердинандо Вердери мамлакат коронавирус пандемияси билан курашаётган бир пайтда бу муқова айни муддао эканлигини айтган.
Изоҳ (0)