Кийиниш борасидаги ўзига хос диди ва услуби билан, бугунга қадар эътироф этиладиган малика Диана гардеробида плиссировкали, миди узунлигидаги юбка муҳим рол ўйнаган. Афсонавий мода иконаси учун ушбу юбка шу даражада универсал бўлганки, уни расмий учрашувда ҳам, фарзандлари билан сайрда ҳам кийишни канда қилмаган, кийганда ҳам мослаб кийган.
Vogue нашрининг ёзишича, оқ маликанинг энг севимли ранги бўлган. Оқ плиссировкали юбкани блузкалар, жемфер ва ёқали кофталар билан мослаган. Ёрқинликни истаган вақти эса мазкур юбканинг қизил рангини танлаган ва қора этик ёки бомбер билан образини янада мукаммаллаштирган.
Изоҳ (0)