«Дарё» ўтиб бораётган ҳафтанинг қизғин баҳсларига сабаб бўлган твитларини диққатингизга ҳавола этади.
Лейбористлар партиясининг собиқ етакчиси Жереми Корбин бош вазир Борис Жонсонга соғлик тилади: «Борис Жонсонга энг яхши тилакларимни билдираман ва унинг тезда соғайиб кетишини истайман».
https://twitter.com/jeremycorbyn/status/1246926707765936128
«Трампга коронавирус олисдаги таҳдид ёки гриппнинг хавфсиз штамми назорат остида эмаслигини, аксинча, бу ўн минглаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлувчи даҳшатли куч эканини англаш учун 70 кун вақт керак бўлди. Бу шахсни ноябрда ўзгатиринг», – Ҳиллари Клинтон, 2016 йилги президентлик сайлови иштирокчиси, сенатор.
https://twitter.com/HillaryClinton/status/1247178350197649409
«Қозоғистонда 120 нафар тиббиёт ходими коронавирус юқтириб олди», – @davletovuz, блогер.
https://twitter.com/davletovuz/status/1247181708694339586
«Пандемиядан аввал ҳам кам даромадли ишчиларнинг учдан икки қисми ҳақ тўланадиган касаллик таътилига эга эмас эди. Молиявий қийинчликлар натижасида америкаликларнинг деярли ярми 400 доллардан маҳрум бўлди. Бир марталик назорат эса вазиятни яхшилай олмайди. Колумбия округида қолиб, ишчиларга ойлик тўланадиган тўлов ва ҳақ тўланадиган касаллик таътили берилиши учун курашмоқдаман», – Камала Харрис, америкалик сенатор ва президентликка номзод.
https://twitter.com/KamalaHarris/status/1246900646336507904
«Бугун Apple, Amazon ва Google компанияларига уларнинг Хитойда мажбурий меҳнатда уйғурлардан фойдаланаётганини қоралаб хат ёздим. Америка компаниялари хориждаги бизнесда Американинг вакилларидир. Уларнинг тамойиллари асосий инсон ҳуқуқлари тамойиллари билан бир даражада бўлиши керак», – Ильхан Омар, америкалик феминист фаол.
https://twitter.com/Ilhan/status/1247199749737938946
«Баҳрайн қироли зоти олийлари Ҳамад ибн Исо ал-Халифа билан мулоқот қилдим. Коронавирус тарқалиб бораётгани масаласи ва пандемияга қарши курашиш ҳақида суҳбатлашдик. Баҳрайн ҳукумати томонидан мамлакатдаги ҳинд диаспораси учун яратилган шароит учун унга миннадорлик билдирдим», – Нарендра Моди, Ҳиндистон бош вазири.
https://twitter.com/narendramodi/status/1247200607288451073
«Америка компаниялари бизнинг ажойиб соғлиқни сақлаш ходимлари учун бирлашмоқда. America Express ва Hilton меҳмонхоналари вирусга қарши фронт олдида курашаётган тиббиёт ходимлари учун 1 миллион хона ажратади», – Майк Пенс, АҚШ вице-президенти.
https://twitter.com/Mike_Pence/status/1247185393474289666
«Конгресс коронавирусга қарши курашиш учун муҳим қарор қабул қилди. Аммо бу етари эмас. Америкалик оилаларнинг соғлиғи ва молиявий аҳволини ҳимоя қилиш учун кўплаб ишлар амалга оширилиши керак», – Нэнси Пелоси, АҚШ Конгресси спикери.
https://twitter.com/SpeakerPelosi/status/1247362447293415425
«Коронавирусни сездингизми? Бир гуруҳ мутахассислар коронавирусни аниқлаш учун итлар ёрдамидан фойдаланмоқчи», – Quick Take by Bloomberg саҳифаси.
https://twitter.com/QuickTake/status/1247359471518654467
«CNN нашри ўтказган ижтимоий сўровга кўра, 48 фоиз америкалик Трамп маъмурияти касаллик тарқалишининг олдини олишни яхши уддаламоқда. АҚШ эса коронавируснинг янги ҳолатлари аниқланиши борасида дунёдаги энг юқори натижани кўрсатмоқда. #ayanchliraqamlar», – Ян Бремер, сиёсатчи.
https://twitter.com/ianbremmer/status/1247374794435280896
«Ҳайратланарли: Ўзбекистон инфратузилмасида ишлаб келаётган хитойлик ишчилар Ўзбекистонга чегара ёпилганига қарамай кириб келаётган экан. Ҳукумат эса вазиятни изоҳлаётгани йўқ, дейди манбалар. Улар карантинга олиняпти, агар бу тўғри бўлса, у ҳолда ҳукумат барчани хавфга қўймоқда», – Жоанна Лилис, The Economist, The Guardian, Eurasianet нашрлари журналисти.
https://twitter.com/joannalillis/status/1247425089399857153
«Тошкент бугун ҳар қачонгидан чегараланган. Тошкент кўчаларида COVID-19 га қарши курашиш мақсадида блокпостлар ташкил қилинган. Ички ишлар, Миллий гвардия ва Қуролли кучлар шаҳарда транспортда ҳаракатланиш ҳуқуқингиз борми, йўқми, текширмоқда», – Никита Макаренко, блогер.
https://twitter.com/nikmccaren/status/1247421971148791808
«Бу ерда икки ҳафтадан сўнг соғайиб кетган бобом тасвирланган видео. Унда коронавирус аниқланди ва пневмонияга айлангани ташхиси қўйилди. Шифокорлар унинг аҳволи ёмонлашаётгани ва кейинги 24 соат жуда қийин бўлиши ҳақида айтишди. Аммо ҳаммаси Аллоҳдан. Бобом 84 ёшда. У коронавирусни енгди. Раҳмат, шифокорлар», – @EmpressSapph, Британияда ҳуқуқшунослик соҳасида таҳсил олаётган талаба.
https://twitter.com/EmpressSapph/status/1247221626774708224
«Трамп иккита қарорга қўл қўйди: Ой ва бошқа самовий жисмларда АҚШ ҳуқуқларини мустаҳкамлаш, коронавирус сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилиши. Бу икки қарор бир-бири билан қай даражада алоқадор, тушунишга уриняпмиз», – Дмитрий Рогозин, «Роскосмос» агентлиги директори.
https://twitter.com/Rogozin/status/1247407824440885248
«Жаҳон фонд биржалари инқирози натижасида дунёда миллиардерлар миқдори сўнгги ўн йилликда қисқарди. Ўз бойлигини сақлаб қолганлардан 51 фоизи ўтган йилгига солиштирганда анча даромадларидан айрилди», – Forbes нашри.
https://twitter.com/Forbes/status/1247504309237035008
Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.
Изоҳ (0)