Ла Лига президенти Хавьер Тебас «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессининг «Интер»га ўтиб кетиши мумкинлиги борасидаги хабарларга шарҳ берди.
«Мессининг А Серияга йўл олиши уларнинг қарздорлик муаммоларини ҳал этади деб ўйламайман. А Серия рақамлари уларда молиявий муаммолар борлигини кўрсатиб турибди, шубҳасиз бу масалани Месси ижобий томонга ўзгартира олмайди.
Месси шу ерда [Ла Лига] қолишини истардим, бироқ у кетадиган бўлса, бу трагедия бўлмайди.
Криштиану Роналдусиз Ла Лига кўп пул йўқотади дейишганди, бироқ бунинг ўрнига биз фақат пул ишлаяпмиз. Ўйинчилар савияси ёрдам беради, аммо улар чемпионатнинг ажралмас бўлагидир», — дейди Тебас.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)