Мадриднинг «Реал» клуби «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналдуни ортга қайтармайди.
Португалиялик футболчини ортга қайтариш клубнинг спорт сиёсатига тўғри келмайди, дея «Реал» раҳбариятидаги манбага таяниб хабар бермоқда АS.
Флорентино Перес Роналдунинг хизматларини юқори баҳолайди, бироқ «унинг вақти ўтди ва вазифалар ўзгарди», дея қайд этиб ўтган манба.
Эслатиб ўтамиз, Роналду 2018 йилнинг ёзида 112 миллион евро эвазига «Реал»дан «Ювентус»га йўл олганди.
35 ёшли футболчи жорий мавсум А Серияда 22 ўйинда 21 гол ва учта самарали узатма муаллифига айланди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)