Хитойнинг «Шанхай СИПГ» клуби ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов Ўзбекистонга гуманитар ёрдам юборди.
Ўзбекистон терма жамоаси сардори Хитойдан коронавирусга қарши курашга ёрдам берадиган тиббиёт буюмлари (комбинезон, ҳимоя кўзойнаклари ва тиббий ниқоб) жўнатди. Мазкур воситалар Ўзбекистоннинг Шанхайдаги бош консулхонаси орқали мамлакатга олиб келинади.
«Халққа келган дард. Давлатни ёлғиз ташлаб қўйиш бундай пайт тўғри бўлмайди. Буни кўз-кўз қилиш учун қилмаяпмиз. Инсонларга ёрдамимиз тегса бўлди. Бундай вазиятда бой ва камбағал — бир.
Хитой бу борада анча тажрибага эга бўлди. Биз юбораётган маҳсулотлар шифокорларимизнинг ишида ёрдам берса бўлди», — дея Аҳмедов сўзларини келтирмоқда «Championat.asia».
Аввалроқ Аҳмедовлар оиласи Наманган шаҳридаги элликдан ортиқ хонадонга озиқ овқат махсулотларини хайрия қилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)