Ижтимоий тармоқлар ва Telegram каналларида тарқатилаётган республикада 6 апрелдан бошлаб фавқулодда ҳолат эълон қилиниши ҳақидаги видеоматериал ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу ҳақда Ўзбекистонда сохта ахборотларга раддиялар учун расмий манба — Telegram’даги «Antifake.uz» каналида хабар берилди.
Каналдаги постда аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш 66 миллион 900 минг сўмдан 89 миллион 200 минг сўмгача миқдорда жарима ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши ҳам эслатилган.
Мавзуга доир:
- Самарқандда танишини коронавирусга чалинди, деб ёлғон хабар тарқатган фуқаро жавобгарликка тортилди
- «Тарона рекордс» асосчиси Равшан Йўлдошевнинг коронавирусдан вафот этгани тўғрисидаги гап-сўзлар рад этилди
- Қўқонда коронавирусга чалинганлар ҳақида ёлғон маълумот тарқатган депутатга жиноий иш қўзғатилди
- Зафар Ҳошимов Корзинкаъда картошка 18 минг сўмдан сотилаётгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди
Изоҳ (0)