Республика Гидрометеорология маркази Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Қайд этилишича, 4 апрель, шанба куни, республиканинг катта қисмида об-ҳаво қуруқ ва баҳорий илиқ бўлади, фақат жануби-ғарбий ҳудудлар — Бухоро, Навоий, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида Туркманистондан чиқадиган нам ҳаво оқими таъсирида айрим жойларга ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат 22-25 даража илиқ бўлади.
5 апрель, якшанба куни, мамлакат ҳудудига Кавказ вилоятларидан кучсиз ҳаво оқими киради. Республика бўйича айрим жойларда ёмғир ёғади. Шимолий вилоятлар ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Кундузги ҳарорат пасайиб, 17-20 даража илиқ бўлади.
Изоҳ (0)