Англия Премьер Лигаси ва мамлакатнинг қуйи дивизион клублари бош мураббийлари жорий мавсум давом этадиган бўлса захирадан фойдаланиш сонини оширишни таклиф қилмоқда.
Мураббийлар ўйинлар олдидан керакли тайёргарлик бўлмагани сабаб жароҳатлар эҳтимоли ошиб кетишидан хавотирда, дея хабар қилмоқда The Telegraph.
ФИФА таснифида ва барча миллий федерацияларда бир учрашув давомида учтагача футболчи алмаштириш мумкин. Қўшимча бўлимлар тайинланган тақдирда тўртинчи ўзгаришга рухсат этилади.
Айни дамда Европада АПЛ ва бошқа мусобақалар коронавирус туфайли тўхтаб қолган. Минтақада фақатгина Беларус чемпионати давом этмоқда.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)