Италия футбол федерацияси мамлакат клубларининг 2019 йилда агентларга сарфлаган пули миқдорини маълум қилди.
А Серия клублари умумий миқдорда воситачиларга 187 851 488 евро сарфлаган. Бу 2018 йилдаги миқдордан 16,3 миллионга кўп дегани. Бу ерда агентларга футболчиларнинг ўзи томонидан тўланган пул миқдори кўрсатилмаган. Мазкур миқдор 13,7 миллион еврони ташкил этмоқда.
Италия чемпионатида агентларга энг кўп пул сарфлаган клуб «Ювентус» бўлди — 44,3 миллион евро. Яна учта клуб 10 миллиондан кўп маблағ сарфлаган — «Интер» (31,8 млн евро), «Рома» (23,2 млн евро) ва «Милан» (19,6 млн евро).
B Серия клублари 2019 йилда агентларга 19,4 миллион евро сарф қилган, шуларнинг 6 миллиони «Эмполи» клубига тегишли.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)