UFC президенти Дэйна Уайт дивизион енгил вазни чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ва Тони Фергюсон ўртасидаги жанг 18 апрель куни бўлиб ўтишини маълум қилди.
«Мен ҳали ҳеч қандай қарор қабул қилмадим, бироқ тез орада барчасини маълум қиламан. Кўплаб журналистларнинг турган битгани #####. Уларга ўз режаларинг ҳақида айтишинг билан уни барбод қилишга интилади.
Мен бу йигитларга энди ўз режаларим ҳақида гапирмаслигимни айтдим. Эшитиб олинг: Ҳабиб—Тони жанги 18 апрель куни мана шу жин ургур сайёрада бўлиб ўтади.
Вақти келганда жанг қаерда ўтишини сизларга айтаман», — дейди Уайт.
Мавзуга доир: «Ҳар қандай рақиб билан жанг қилишга тайёрман, фақат жой ва вақтини айтинг» — Ҳабиб Нурмагомедов
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)