Хонанда Шаҳзода собиқ турмуш ўртоғи Равшан Йўлдошев ҳаётининг сўнгги дақиқаларида унинг ёнида бўлди. Бу ҳақда хонандага яқин инсоннинг сўзларига асосланиб, журналист Жасур Ҳамроев маълум қилди.
«Зилола (Шаҳзода) турмуш ўртоғи ҳаётининг сўнгги дамларида бирга бўлди. ‘Тез ёрдам’ борганида мен ҳам етиб келгандим. Ўлим сабаби — миокард инфаркти. Зилола (Шаҳзода) йиғлаб адо бўлди. Уй қариндошларига тўла. Пешинда жаноза», — деган Шаҳзодага яқин инсон.
Хонанда Лоланинг отаси, таниқли продюсер 59 ёшли Равшан Йўлдошев 30 март куни юрак хуружидан вафот этди.
Изоҳ (0)