Ҳозирда коронавирус пандемияси муносабати билан бутун дунёда эълон қилинган карантиннинг фойдаси ҳақида кўпчилик гапирмоқда. Карантиннинг энг асосий ижобий томони унинг уйда, оила даврасида вақт ўтказиш имконини беришидир. Жаҳон эстрадаси юлдузи Энрике Иглесиас ўз мисолида оила ва фарзандлар билан бирга вақт ўтказиш қандай бўлишини кўрсатиб берди.
Уч фарзанднинг отаси Энрике ўзининг Instagram’даги саҳифаси орқали икки ёшли ўғли Николас билан ўйнаётгани акс этган видео билан бўлишди.
https://www.instagram.com/p/B-M5UgJB1gM/
«Уйда вақт ўтказишнинг энг яхши усули. Кулги ва муҳаббат», — дея видеороликни изоҳлаган хонанда.
Энрике Иглесиас ва унинг рафиқаси Анна Курникова илк марта 2017 йилда эгизакларнинг ота-онаси бўлган эди. 2020 йилнинг январида жуфтликнинг оиласида қиз фарзанд дунёга келди. Энрике ва Анна қизчага Маша деб исм қўйган.
https://www.instagram.com/p/B8hEdz6BmR_/
Изоҳ (0)